Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёғишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.
Бахтига қарама-қарши томондан келаётган машина тўхтаб, йўловчини таксилар турадиган жойга элтиб қўйди. Эллик ёшлар атрофидаги бу одам шошиб турган эканми, ҳайдовчига дарров раҳмат айтди ва унинг манзилини ёзиб олиб, жўнаб кетди.
Етти кундан кейин ҳайдовчи йигитнинг эшиги тақиллади. Унинг уйига катта совға келтиришганди. Уй эгасига мактуб ҳам тутқазишди. Йигит ўқиди:
«Тунда мени кузатиб қўйганингиз учун катта раҳмат. Ўшанда ёмғир нафақат менинг либосларимни, балки қалбимни ҳам шалаббо қилганди. Кейин сиз келиб қолдингиз. Сиз тенги ўғлим бор. У бемор. Шунинг учун жуда шошаётгандим. Уйга келишим билан унинг касали азоб бераётганининг устидан чиқдим. Врач бўлганим учун ўғлимга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатдим. Сўнг касалхонага олиб бордик. Агар бироз кечикканимдами?! Сиз бир эмас, бирваракайига уч нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдингиз, Аллоҳ сизни асрасин...»
Қиссадан ҳисса шуки: сиз учун хасдек туюлган яхшилик ҳам бировларга тоғдек ёрдам бериши мумкин.
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил