ёхуд ипотека кредитларига аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши кимларнинг манфаатига хизмат қилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ва 2020 йил 1 майдаги 4701-сон қарори билан аҳоли томонидан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг, шунингдек, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўлаб беришнинг янги тартиби белгилаб берилган. Ушбу фармон ва қарорга кўра, ипотека кредитлари муддатлари 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди, бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари (352 млн. сўмгача) белгиланди, жисмоний шахсларга ўз ер участкаларида уй-жой қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредитлари ажратишга рухсат берилди.
Энг асосийси, фармон билан айрим фуқароларга, шу жумладан, кам таъминланган ва уйжой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал (уй нархининг 10 фоизигача) ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилди. Шу билан бирга, Фармоннинг 5-бандида Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ипотека кредитлари бериш концепциясини ва потенциал қарз олувчиларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиши белгиланган. Шу асосда, Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Эътиборимни тортган нарса, Низомнинг 6-бандида Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига бериладиган ипотека кредитлари бўйича аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши белгиланган.
Бироқ, аввалги йилларда банклар томонидан ипотека кредитлари дифференциал тўловлар тартиби асосида тақдим этилгани аҳолига молиявий енгилликлар яратган эди.
Мисол учун, дифференциал тартиб бўйича 20 йил муддатга бериладиган 300 млн. сўмлик ипотека кредитини сўндириш учун жами 834,8 млн. сўм тўланади. Лекин қарз олувчи айни миқдордаги ипотека кредитни аннуитет шаклида олса, бу кредитни қайтариш учун жами 1 млрд. 111,2 млн. сўм (ёки 276 млн. сўм кўп) тўлов қилиши лозим бўлади.
Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, дифференциал шаклида ажратилган кредитга нисбатан аннуитет тартибида ажратилган ипотека кредитини сўндириш 30 фоиздан кўпроқ маблағ талаб этади ҳамда унга ҳисобланган ойлик фоиз тўловлар (бошида озроқ бўлсада) юқори бўлишини англатади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ойлик даромадларининг катта қисми кредит тўловлари учун йўналтирилишига ва бошқа зурурий кундалик эҳтиёжлари учун харид қобилияти пасайишига сабаб бўлади.
Эҳтимол, ипотека кредитларини аннуитет тартиби асосида берилиши тижорат банклари учун манфаатли бўлиши мумкин. Балки бу орқали хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган давлат улуши бор йирик банкларнинг активлари қийматини, фойдалилик коэффициентини ошириш кўзда тутилгандир? Лекин нима бўлган тақдирда ҳам бу ўз ватанига эга бўлиш орзусида илк бор уй сотиб олаётган оилани «шилиш» ҳисобига амалга оширилмаслиги керак.
P.S. Бу масала бўйича Бош вазир ўринбосарига тегишли тартибда депутат сўрови юборилди. Умид қиламизки, мурожаатимизга асосан, мутасадди ташкилотларга низомнинг 6-бандини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилади.
Дониёр ҒАНИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати https://t.me/D_Ganiyev
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔16
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔62
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔158
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил