Туғилганликни қайд этиш бўйича комплекс давлат хизматларининг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Маълум қилинишича, ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойда ланиши мумкин. Фақат болани доимий рўйхатга қўйиш бундан мустасно.
Янги тартибга кўра: туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича бир иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича SMS-хабар юборади.
Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича SMS-хабар юборади; Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича SMS- хабар юборади. Боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилади; «Халқ банки» филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилгани ҳақида маълумот ариза берувчига SMS-хабар орқали юборилади.
Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарни SMS орқали юборади.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — бутун республика ҳудудида кўрсатилиши тасдиқланган.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔53
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил