Давр нафаси      Бош саҳифа

Яна тил ҳимояси ҳақида

Биз томондан тил борасида ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслиги шарт! Ён бериш, келишиш, муроса қилиш сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, тижорий масалаларда мумкин ва керак. Лекин тил масаласида эмас!

Тил бу – миллатнинг ўзак томири, илдизи, руҳи!

Илдизни очиб, унга шамол ва қуёш нури тегишини исташмоқда. Илдиз очилса, элни эл қилиб турган асосий омил шамол ва қуёш тиғида қурийди. Кейин қорнингиз тўқ бўладими, устингиз бут бўладими, «Хамер»да юрасизми ёки «Ауди»да, фарқи йўқ, сиз йўқсиз!

Босим ўтказишса, дипломатик йўл тутиб, ривожланган мамлакатларнинг, айни дамда, Россиянинг тил борасидаги сиёсатини ўзларига кўзгу ўлароқ тутиш керак. Ҳеч қурса, шуни эплай олсак, ўзбек тили жуда-жуда юксак мақомларга чиқиб кетади. Чунки у давлатларда кўпсонли халқ тили давлат тилидир, давлат тили эса ҳар томонлама ҳимоялаб қўйилгандир.

Лекин бу масаланинг биринчи босқичи.

Иккинчи босқичи, шубҳасиз, бизнинг иқтисодий ривожланишимиз шарт эканлигига бориб тақалади. Эндиям ривожланмас эканмиз, ҳарбий, иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатга айланмас, халқимиз бой бўлмас экан, сиёсий иродамиз ҳам, миллий тилимиз ҳам ҳеч қачон ботир бўлмайди. Буни унутмаслигимиз керак! ( У ёқда ўзга давлатлар космосга кўтарилиб, ойдаги фойдали қазилмаларни ўзлаштиришу Марсга одам олиб чиқиш ҳақида реал режалар тузиб турган бир вақтда, бу ёқда, ерда биз қурган уйларнинг усти шамолда учиб, тўғонларнинг таги тешилиб ётишини ҳеч қайси тилу ҳеч қандай соғлом мантиқ билан изоҳлаб бўлмайди) Қашшоқ давлатлар нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ҳамма томондан, жумладан, тил томонидан ҳам кучли давлатларга қарам бўлади. Бу – қонуният! Қонуниятлар билан эса, ҳазиллашиб бўлмайди. Бу ерда «севги-певги» деган туйғулар ўтмайди. Акси тақдирда, юрагимиз тўла муҳаббат, кўзимиз жиққа ёш билан ўзгаларнинг тилида сайраб қолишимиз ҳеч гап эмас.

Ўз она тилингни севишу уни ҳимоя қиладиган кучу қудратга эга бўлиш бошқа-бошқа ҳодисалардир. Лекин уларнинг бири бўлмаса, иккинчиси ҳам узоққа бормайди.

Биров ларнинг мушугимизни «пишт» дейишлари ёмон, албатта. Лекин бундай «пишт»ларга эътибор берадиган даражада заиф эканлигимиз – ундан-да ёмон. Уйғониш, уйғониш ва яна уйғониш керак! Йўқса, «пишт»лар ҳадемай еру кўкдан ёмғиру селдек ёғила бошлайди...

Такрор айтишга эҳтиёж сезяпман: тил борасида ҳеч қандай ён бериш мумкин эмас! Ўзбек тили – давлат тили. Тамом, барча мулоқотлар (жумладан, мурожаатлар ҳам) давлат тилида юргизилиши шарт. Бу Ватанда яшаётган барча халқлар давлат тилини ўрганишлари шарт, ниҳоят!

Улуғбек ҲАМДАМ, филология фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔19

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔64

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔159

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар