Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида китобга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини изчил шакллантириш, нашриёт ва матбаачилик соҳасини янада такомиллаштириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишлар қамрови кенг. Мазкур ташаббус доирасида сўнгги икки йил мобайнида маҳаллий бюджетлардан 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ мақсадли ажратилиши ҳисобига 1 миллион нусхадан зиёд китоб маҳсулотлари харид қилиниб, мактаб кутубхоналари ҳамда бошқа идоравий кутубхоналарга етказиб берилди.
Китобхонликка берилаётган эътибор туфайли сўнгги йилларда ўзбек ва жаҳон мумтоз бадиий адабиёти намуналарининг, илмий-оммабоп, энциклопедик, маънавий-маърифий йўналишлардаги нашрларнинг умумий китоб маҳсулотларидаги улуши ошди. Аммо нашриётлар фаолиятида ҳануз мазмунан саёз, амалдаги стандарт талабларига мос келмайдиган, ҳатто айрим ҳолларда менталитетимизга ёт қарашларни ифода этувчи, ёшлар онгига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган китоблар ҳам нашр этилиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Миллий тикланиш» ДП фракцияси ҳамда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда айтилди, деб ёзади ЎзА.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўз ваколати доирасида ноширлик ва матбаа маҳсулотларининг амалдаги қонунчилик, умумий техник регламент, давлат стандартлари талабларига мувофиқлиги ва мазмун-мундарижаси юзасидан доимий мониторинг ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича нашриёт-матбаа корхоналарига тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.
Аниқланишича, энг кўп контрафакт ва ностандарт матбаа маҳсулотлари Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида сотувга чиқарилган. Мазкур контрафакт китоб маҳсулотларининг асосий қисмини умумтаълим мактабларига мўлжалланган ва сотуви тақиқланган дарсликлар ташкил этади.
Қўшилган қиймат солиғи жорий этилиши нашриёт-матбаа соҳаси ва китобхонликни ривожлантиришга ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Шу боис тадбирда матбаа маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган талабларни белгилайдиган ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш, нашриёт-матбаа корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр китоб маҳсулотлари ҳамда китоб савдосига алоқадор тадбиркорлик субъектларини ҚҚСдан озод этиш каби муҳим таклифлар депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔19
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔64
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔159
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил