Ҳолливуд фильмлари ур-сур, қўйди-чиқдиси билан киши эътиборини ўзига тортади. Лекин, санъат санъат-да, ора-сира у ерда ҳам чиройли, ибратли саҳналар кўзга ташланиб қолади.
Бир қизча денгиз қочган пайти соҳилга чиқиб қолган балиқларни сувга улоқтираётган оқсоқолни кўриб, «Мунча куйиб пишмасангиз, ахир, бу – бемаънилик, улар учун ҳаёт тугади-ку, ҳаммасини сақлаб қололмайсиз», деганда, у донишманд айтади:
«Ҳа, ҳаммасини сақлаб қола олмайман. Лекин мен сақлаб қолган балиқлар учун ҳаёт маъноси ҳали тугаганича йўқ».
Ҳиндистонлик Афроз Шоҳ исмли саховатли инсон Мумбайдаги (бизнинг тушунимиз бўйича Бомбей) Митҳи дарёси ифлосланиб кетганидан шунчалик қаттиқ ўкинадики, бир ўзи, ҳеч кимга айтмасдан, уни тозалашга тушади. Шу қарордан бир йил ўтганидан кейин у 18,8 километрлик дарёни «қўлидан келганча» тозалашга эришади.
Бу гўзал тадбири учун у 2016 йилда БМТнинг «Ер чемпиони» унвонига сазовор бўлган.
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил