Кейинги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилингани соҳани тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнамоқда.
Ўтган даврда Концепция доирасида ўрмон хўжалигини тубдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарида.
Ўзгаришлар бор, лекин ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас
онцепцияда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қулай шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаш амалиёти жорий қилинган. Хусусан, 1 млн. 387 минг гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича ижарага берилган.
Ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида 2020 йилда 2020 гектарга иҳота дарахтзорлари ва 11 минг гектарда ёнғоқмевали, 100 гектарда тез ўсувчи дарахтлар плантациялари ҳамда жорий йил баҳор мавсумида 1121 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилган. Ўрмонларда етиштирилган кўчатлар сони 80 млн. донага етказилган.
Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ташкил этилиши натижасида 4,3 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ва озуқабоп ўсимликлар турлари 61 турга етказилган ҳамда 5,9 минг тонна маҳсулот тайёрланган, 34,7 минг гектар майдонда 28 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўрмон хўжаликларидаги мавжуд чорва бош сони 37 мингтага, парранда бош сони 102 мингтага, асалари оиласи сони 22,6 мингтага етказилган.
Муаммолар ҳал қилинмаса, бошқасини етаклаб келаверади
Шу билан бирга, депутатлар томонидан ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар давомида Концепцияда белгиланган қатор тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун халақит бераётган қатор масалалар мавжудлиги аниқланди.
Хусусан, 2030 йилгача ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас деб ҳисобланмоқда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш, қайта тиклаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомилларини жорий этиш тўлиқ таъминланмаяпти. Ўрмонларни давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг ҳуқуқий асослари тўлиқ яратилмаган.
Ўрмон фонди ерларининг имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва баҳолаш, салоҳиятли ўрмон фонди ерларини сайёҳлар ташрифи учун мослаштириш бўйича ишлар ҳолати етарли даражада олиб борилмаяпти.
Мазкур муаммолардан келиб чиқиб, 2021 йил 6 июль куни бўлиб ўтган парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакировга «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔32
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔137
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔167
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил