Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилТождор вирус тажовузи яна ортиб бормоқда. Касалланаётган ҳамда бу бедаво дарддан ҳалок бўлаётган ҳамюртларимиз сони ошса ошяптики, камайгани йўқ.
Аммо қанча вақтдан буён бот-бот таъкидланаётган, тўхтовсиз тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлса-да, ҳамон бепарволик, тартиб қоидаларга беписандлик билан қараш одатимиз ўзгармаяпти.
Қачон телевизорни ёқсак, пандемиядан ҳимояланиш учун қўлларимизни доимий совунлаб ювишимиз, хоналарни дезинфекция қилишимиз ва ҳар доим ниқоб тақиб юришимиз кераклиги ҳақида сўз боради. Лекин кўпчилик бунга мутлақо аҳамият бермаяпти. Оқибатда бироз яхшиланган вазият яна оғирлашмоқда.
Ўқишимиз якунлангач, устозимиз Aлижон Сафаров томонидан Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мудофаа вазирлигининг матбуот анжуманида қатнашиш тўғрисида вазифа олдик. Aнжуманга қатнашадиган курсдошларим билан хабарлашиб, топшириқни бажариш учун йўл олдик. Метро бекатида 3-4 нафар ёш қизларнинг ниқобсиз турганини кўрган ИИБ ходими улардан ниқоб тақишларини сўради. Қизлар эса нозланиб ва эринибгина ниқобни тақишди-ю, ходим кетиши биланоқ иякларига тушириб олиб, суҳбатда давом этишди. Бу ҳолни кўриб бироз ранжидим. Негаки ниқобни ўз соғлиғимиз учун тақамиз, фақат биздан келиб ниқобинг қани, деб сўрайдиганлар учун эмас.
Шифокорларнинг пандемия даврида кўрсатаётган қаҳрамонликлари ва олиб борилаётган тарғиботлари ҳавога соврилаётгандек гўё. Манзилга етиб метро бекатидан ер устига чиқарканман одамларнинг деярли ҳаммаси ниқобларини ечиб киссасига солаётганини кўрдим. Наҳотки ўзимизнинг соғлигимиз учун тақадиган ниқобимиз фақатгина метро бекатига тушишда керак бўлса?!
Одамлар фақатгина метро бекатларига яқинлашганларидагина ниқоблари эсга тушиб қолишади, бошқа вақт бўлса чўнтакларида, қўлларида ва ҳаттоки тирсакларида ҳам «тақиб» юришганини кўряпмиз. Бу бепарволик ва қуруқ карандаликнинг охири бормикан-а? Натижаси-ку ҳаммамизга аён.
Мансурбек ЖAББОРОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил