Танқидий-таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Тошкент шаҳар партия ташкилотининг жорий йил дастлабки олти ойидаги фаолиятига бағишланган йиғилиши ана шу руҳда ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Н.Обломуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Экопартиядан Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Экопартия Тошкент шаҳар Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти атрофлича сарҳисоб қилинди. Бу борадаги хато ва камчиликлар бирма-бир санаб ўтилди. Ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада кучайтириш, пойтахт шаҳар партия ташкилотининг туман Кенгашлари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Куни кеча махсус ишчи гуруҳ пойтахтимиз маҳаллаларида бўлиб, экологик барқарорлик, аҳоли мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб боришни бошлади. Ўрганишлар натижасида маҳалла аҳлидан тушаётган мурожаатларнинг аксарияти дарахтларни буташ ва кесиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар юзасидан экани маълум бўлди.
Туман Экологик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходими шу ернинг ўзида аҳоли вакилларига белгиланган тартиб ва меъёрлар тўғрисида тушунтириш берди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши матбуот хизмати
Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ
🕔15:44, 13.04.2026
✔18
Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.
Батафсил
Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи
🕔15:58, 02.04.2026
✔52
Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Батафсил
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади
🕔15:47, 06.03.2026
✔100
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Батафсил