Меҳр ҳам, унинг акси бўлган бағритошлик ҳам қуёш сингари инсонда болаликдан порлай бошлайди. Мурғак қалбда ниш урган меҳр уруғи инсон қалбида умрбод яшнаб туриши шубҳасиз. Шу боис ҳам инсонларда табиатга меҳр туйғусини болаликдан уйғотиш энг тўғри йўлдир.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Умриниса Раҳимбердиева анъанавий бўлиб ўтадиган «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик-танловида «Энг яхши ғоя муаллифи» сифатида фахрли биринчи ўринни эгаллади ва айни вақтда республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Унинг ҳар бир янги мавзуни таништиришда инновацион ёндашуви болажонларнинг янги билимларни тезда ўзлаштириб олишларига ёрдам беради. Улар тарбиячи опанинг олиб борадиган кўргазмали, интерактив ва ўйинли машғулотлари орқали ўзларининг жажжи ва беғубор оламини яна ҳам кенгайтириб, янги билим ва кўникмаларни осон ўзлаштирадилар.
Умриниса Раҳимбердиеванинг фаолиятидан биргина мисол сифатида «Сув ости дунёси»нинг ўзига хос гўзалликлари ва ҳайратини болажонларга етказиш, сув остида яшовчи жонзотларга бағишланган дарс машғулотини келтириш кифоя. Ушбу машғулот орқали тарбиячи униб-ўсаётган ёш авлодда табиат ва унинг мўъжизаларига нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди, ҳайвонот дунёсини асрашда болаларга катта мотивация беради.
Ҳозирда тарбиячи опа мактабгача таълим муассасаси ходимлари учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз касби орқали болаларнинг ҳаётга бўлган муҳаббати, ватанпарварлиги ва миллий ғурурини оширишга, билимини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ўқитишнинг янги методларини амалиётда қўллаш борасида фаоллик ва юқори натижаларни кўрсатмоқда.
Моҳира ХОЛИСОВА,
Паркент тумани мактабгача таълим бўлими услубчиси
Мирзачўлда веломарафон
🕔17:57, 16.04.2026
✔5
Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил
Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун
🕔17:51, 16.04.2026
✔5
Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.
Батафсил
«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов
🕔17:50, 16.04.2026
✔4
Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Батафсил