Қорабоғ – Муборак туманидаги «Сариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ. Ушбу қишлоқда бир минг икки юз нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Қишлоқ оқсоқоли Бахтиёр Рашидовнинг айтишича, аҳоли кўпдан бери электр энергиясидаги узилишлардан қийналади. Туман электр таъминотидан келган мутахассислар эса доим бир хил гап – «Трансформаторлар эскиргани учун узилишлар рўй бермоқда», дейишдан чарчашмади.
Электр энергиясидаги доимий узилишлардан чарчаган қишлоқ аҳолиси йиғилиб, халқ депутатлари Муборак туман Кенгаши «15-Шайх» сайлов округига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Шуҳрат Шомамедовга мурожаат қилишди. Туман кенгаши депутати аҳолининг ушбу мурожаатини ўрганиб, масала юзасидан туман электр таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборди.
Кўп ўтмай қишлоққа иккита янги трансформатор ажратилди. Янги трансформаторлар туман электр тармоқлари идораси ходимлари томонидан ўрнатилди.
Қувонарлиси, энди Қорабоғда чироқ ўчмайдиган бўлди.
Мирзачўлда веломарафон
🕔17:57, 16.04.2026
✔5
Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил
Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун
🕔17:51, 16.04.2026
✔5
Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.
Батафсил
«Табиатга эҳсон» – эзгулик ва яшилликка чорлов
🕔17:50, 16.04.2026
✔4
Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳрида «Табиатга эҳсон» шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Батафсил