Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари томонидан мазкур ҳудудда олиб борилган мониторинг ишлари тулки, қуён, ёввойи мушук, жайрон, юмронқозиқ, илон каби ҳайвонларни, қарға, чуғурчуқ, чумчуқ каби қушларни ҳамда сайғоқларнинг изларини 40-70 км. оралиғида ва ер тагидан чиқаётган сувлар (артезиан) атрофларида ўсиб ривожланаётган қамишзорларда учратиш мумкинлигини кўрсатди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани инспекциясининг Биохилмахиллик ва МЭТҲ масалалари бўйича 1-даражали давлат инспектори Жанабай Медетовнинг таъкидлашича, Орол денгизининг қуриган тубидаги қумли, кичик ва ўрта барханли майдонларда экилган ўсимликлардан ташқари бир йиллик шўра, оқбош, қамиш ўт ўсимликлари билан ҳам қопланган. Жуда кучли шўрланган ерларда асосан қорабароқ ўсимлиги яхши ривожланган. Қумли ва ўрта барханларда саксовул яхши ривожланмоқда.
2018-2019 йилларда мазкур ҳудудда артезиан қудуқлари қазилган эди. Бундай артезиан қудуқларини қазиб кўпайтириб, сув билан таъмин этилса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг янада ўсиб ривожланишига ва экологияга, атроф муҳитга яхши таъсир кўрсатиб, шу ерларда қўриқхоналар ташкил қилиш имконияти яратилади.
Есимхон ҚАНОАТОВ
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил