Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда, дея хабар бермоқда парламент қуйи палатасининг Ахборот хизмати.
Ҳозирги кунда юртимизда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик сув, 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган. 9 минг 408 та сув таъминоти ва 58 та канализация иншооти 72 минг км. ичимлик сув ҳамда 8,6 минг км. оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмокда.
– Мазкур қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, амалдаги айрим эскирган меъёрлар ўрнига янги нормалар киритилиб, қонуности ҳужжатларидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева. – Хусусан, ичимлик сувни биринчи навбатда жисмоний шахслар, озиқ-овқат ҳамда тиббиёт саноатига етказиб беришни таъминлаш, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш, ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш каби меъёрлар ўз аксини топмоқда.
Лойиҳада истеъмолчиларни гуруҳга ажратиш, уларни қувурларга улаш, ичимлик ва оқова сув чиқариш тарифларини ўзгартириш бўйича таклифларни келгусида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Қайд этиш жоиз, қонун лойиҳасида ичимлик сув ва канализация соҳасига масъул бўлган давлат идораларининг ваколатлари аниқ белгиланмоқда. Хусусан, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш ва ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш, режали тўхталиш ёки тизимдаги узилишларни бартараф этиш давомийлиги 12 соатдан ошган тақдирда аҳолини махсус машиналарда ичимлик сув билан таъминлаш, 1 кун мобайнида тармоқларда бузилишлар, тўхталиш муддатлари ва чекланишлар сабаблари ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш ҳамда тарифлар ва устама ҳақларининг нархи ўзгариши ҳақида 15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш сув таъминоти ташкилотларининг мажбурияти қилиб белгиланмоқда.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил