«Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни яхшилайди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
БатафсилКўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Д.Исақулов март ойида ичимлик сув муаммоси юзасидан тегишли вазирлик ва давлат идораларига депутатлик сўрови юборди. Масъул ташкилот вакиллари маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан мазкур муаммонинг ечимини топиб, «Жана-Жап» ҚФЙга 12,6 километр узунликдаги, «Амударё» ҚФЙга Туямўйин магистрал сув қувуридан 4 километрли масофага полимер қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли масканларига диаметри 150 мм. бўлган полимер қувурлар орқали 1,5 километрдан ортиқ сув тармоқлари тортилмоқда. Биринчи босқичда 101 та хўжаликка ичимлик сув етказиб бериш режалаштирилган. Қолган хўжалик хонадонларида ҳам ичимлик сув таъминоти барқарор бўлиши учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган. Бир-биридан узоқ масофада яшайдиган узоқ овулларга марказлашган ичимлик сув нуқталари орқали тоза ичимлик сув етказиб бериш (ташиш) масалалари ҳам ўрганилмоқда.
Хўжайли тумани «Ўзсувтаъминот» ташкилоти раҳбари Ш.Якуповнинг маълумотига кўра, «Жана-Жап» ҚФЙнинг Нариман, Жана-жап, Тоқал ва Сағил овул ҳудудигача 6 км. қувурлар тортилиб бўлинган.
Тан олиб айтиш керакки, ичимлик сув тармоқлари ҳам худди электр ва табиий газ тармоқлари каби мустақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли янгиланмаган, соҳада йирик модернизация-реконструкция лойиҳалари амалга оширилмаган. Фақат жорий ва капитал таъмирлаш ишлари билан чекланилган. Бунинг оқибатида сув қувурларининг йирик қисми эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Фойдаланилган ичимлик сувга истеъмолчилар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмагани – масалани янада чигаллаштиргани рост. Айрим тармоқларга ичимлик сувнинг ўзи етиб келмаслиги оқибатида демонтаж қилинган.
Хўжайли туманидаги 38-сонли «Кулоб» сайлов округининг сайловчилари билан депутат Д.Исақуловнинг 2019 йилнинг охиридаги сайловолди учрашувларида ҳам, 2020 йилда маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар, овул оқсоқоллари, Хўжайли тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ичимлик сув муаммоси бош масала бўлиб келган. Ҳозирги кунда ичимлик сув билан боғлиқ барча мурожаатлар депутатлар ташаббуси ва маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда ҳал этилмоқда.
Гулнора САРИЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли туман кенгаши раиси
Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
БатафсилҒузор туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Отамуродова меҳнатидан эл аро эъзоз топган аёллардан. У ўз хонадонини нафақат даромад манбаига, балки гўзал бир боғу бўстонга айлантирган.
БатафсилБугунги кунда давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот нафақат фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, балки жойлардаги муаммоларга реал ва қонуний ечим топишнинг энг самарали механизмига айланди. Ҳар бир тингланган мурожаат замирида инсон тақдири ва унинг эртанги кунга бўлган ишончи мужассамдир.
Батафсил