Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 
 

Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

У ерда жамоатчилик ватанимиз фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш учун йиғилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. 
Мустабид тузум даврида юртимиз озодлиги учун курашган 100 мингдан ортиқ ватандошларимиз қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси «халқ душмани» деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган. Бу мудҳиш жиноятдан муштипар момоларимиз, оналаримиз ҳам омон қолмаган. Минглаб аёллар бева, болалар етим қолган.
Бу нафақат уларнинг авлодлари, балки бутун халқимиз юрагидаги оғриқдир. Шу боис орадан шунча вақт ўтса-да, барчамиз ўша мудҳиш даврни изтироб билан эслаймиз.
Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи биноси реконструкция қилинди.
— Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган. Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби — буюк бўлгани, — деди давлатимиз раҳбари мажмуага ташрифи чоғида.
Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда қатағон қурбонларига бағишланган музейлар ташкил этилди. Уларда расмий материаллар билан бирга оилавий архивларда сақланиб қолган кўп­лаб тарихий ҳужжатлар, ноёб суратлар тўпланмоқда. Қатағон қурбонларининг номлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти вилоятлар, туманлар кесимида аниқланмоқда. Бу маълумотлар асосида кўп жилдлик «Қатағон қурбонлари» китоби нашрга тайёрланаяпти.
Бундай катта, илмий асарлар билан бирга мактаб ўқувчилари учун содда тилда, кичик-кичик китоблар чиқариш зарур. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга Тарих институтининг илмий ходимларини бириктириб, ҳар бир ҳудуддаги жадид боболаримиз, қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берилди.
— Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми — ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак, — дея таъкидлади Президент.
Ҳақиқатни тиклаш борасидаги яна бир қадам — шу йил 25 август куни Ўзбекистон Олий суди томонидан 115 нафар қатағон қурбони оқланди.
— Орадан қарийб юз йил ўтиб адолат қарор топди. Миллий истиқлолимиз учун кураш олиб борган, лекин реабилитация қилинмай қолган 115  нафар бобомизнинг пок номлари оқланди. Ҳали бундайлар қанча? Ватанпарвар инсонларнинг шаънини тиклашга қаратилган эзгу ишларни давом эттириш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди. Давлат раҳбари аждодлар хотираси, бугунги мустақиллик ва тинчлик қадри ҳақида гапирди.
— Жадид боболаримиз юртимизни озод этишга, қолоқликдан олиб чиқиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга борини бағишлаган. Бунинг бадалини ўз жонлари билан тўлаган. Биз бугунги мустақиллик, тинчлик, эркинлик шароитида уларни эслашимиз, эъзозлашимиз ҳам қарз, ҳам фарз. 
Шунингдек, дунёда бўлаётган воқеаларга огоҳ кўз билан қараш, тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш муҳимлиги таъкидланди.
Аллоҳдан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар