Табиат      Бош саҳифа

Бир асрлик дарахтлар Экопартия Ҳимоясида

Ўрмон хўжалиги фондига киритилмаган, аҳоли яшаш жойлари, ҳовлиларида ўсиб турган кўп йиллик дарахтлар мавжуд. Улардан айримларининг ёши ҳатто юздан ошади. Бундай дарахт­лар ота-боболардан қолган мерос сифатида асраб авайланади албатта. Бироқ қаровсиз қолган, эътиборга муҳтож бўлиб турган «нуроний» дарахтлар ҳам йўқ эмас.

Бир асрлик дарахтлар  Экопартия  Ҳимоясида

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ходимлари ана шундай бир асрлик дарахтлар муҳофазасини ўз зиммасига олмоқда. Ҳудудларда мавжуд кўп йиллик дарахтларни аниқлаб, уларнинг атрофини тозалаб, ҳимоясини таъминламоқда.

Ҳозиргача Навбаҳор тумани «Ғужбоғтепа» маҳалла фуқаролар йиғини Сўғдиёна кўчасидаги бир неча асрлик тут ҳамда Адолат кўчасидаги кўп йиллик чинор Экопартия ҳимоясига олинди.

– Қайнотам раҳматли бу тутни отасининг отаси экканини айтар эди, – дейди маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири. – Қайнотамнинг ўзи ҳаёт бўлганида ҳозир 98 ёшга кирарди, бу эса дарахтнинг 100 ёшдан ошганини билдиради. Биз уни ҳеч қачон кесиш ҳақида ўйламаганмиз, аксинча атрофини тозалаб, чиройли шакл бериб келганмиз. Тутнинг мевасидан узоқ йиллардан бери болалар истеъмол қилади, ёши катталар эса соясидан баҳра олгани келади. Бу кекса дарахт маҳалламизнинг бир қисмига айланиб қолган.

Экопартия ходимлари дарахтни ҳимояга олибгина қолмай, мутахассисларни жалб этиб мунтазам равишда унинг ўсиши, ривожланиши, ҳолати қандай эканини кузатиб боришади. Маҳаллий аҳоли вакиллари бу борада уларга кўмакдош бўлишмоқда.

Шунингдек, Навбаҳор тумани «Юқори Бешработ» маҳалла фуқаролар йиғини Ойдинкўл кўчаси «Дўстмурод ота» қабристони олдидаги бир неча асрлик тут дарахти ҳам оқланди. Атрофи чиқиндилардан тозаланди ва Ўзбекистон Экологик партияси муҳофазасига олинди. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, тут анча қадимий бўлиб, унинг тарихини ҳеч ким билмайди. Маҳалланинг ёши улуғ кишилари айтишича, шу тепаликда бундан бошқа яна беш-олтита катта дарахтлар ҳам бўлган, аммо қаровсизликдан қуриб қолган экан.

Ҳа, дарахтлар ана шундай муҳофазага олинса, кун келиб бизда ҳам минг йиллик дарахтлар сони ортади. Бу ўз навбатида ёшлар қалбида ўсимлик ва дарахтларни асраш туйғусини шакллантиришга хизмат қилса ажаб эмас.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔20

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 20    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 18    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар