Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.
Олдинроқ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон сайловчиларининг ягона электрон рўйхатига 21,2 миллион сайловчи киритилганлигини маълум қилган эди. Улардан 6,9 миллионини (қарийб 33 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
880 минг 155 нафар йигит-қиз илк маротаба сайловда қатнашади.
Ушбу платформа орқали сайлов жараёни ҳақида зарур маълумотларни олиш, сайлов участкасини аниқлаш учун паспорт серия рақамлари ва туғилган кун бўйича маълумотларни киритиш керак бўлади.
Бундан ташқари, хорижий тилларни билган ёшлар учун сайтдан рўйхатдан ўтган ҳолда сайловда волонтёр ёки тренер сифатида иштирок этиш имкони яратилган. Бу орқали улар сайлов жараёнини тўғридан-тўғри кузатишлари, хорижий экспертлар ва вакиллар билан биргаликда тажриба орттиришлари мумкин бўлади.
Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ
🕔15:44, 13.04.2026
✔18
Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.
Батафсил
Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи
🕔15:58, 02.04.2026
✔52
Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Батафсил
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади
🕔15:47, 06.03.2026
✔100
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Батафсил