Қайд этиш жоиз, МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) томонидан мувофиқлаштирилади.
Бугунга қадар МСК томонидан 69 нафар МДҲ ПА Кенгаши Котибияти ҳамда ДПРХИ вакиллари халқаро кузатувчи сифатида аккредитация қилинган.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев меҳмонларни сайлов кампанияси тадбирлари билан таништириб, сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, айни дамда Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқот жараёни бўлиб ўтаётгани, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, чет давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайловда иштирок этишлари учун яратилган имкониятлар қайд этилди.
– Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламент Ассамблеяси Кенгаши котибияти билан ҳамкорликни юқори баҳолаймиз.
Ўзбекистон вакиллари доимий равишда кузатувчилар гуруҳи таркибида кузатувчи сифатида қатнашади. Бу демократик тамойилларни янада такомиллаштиришга бағишланган турли тадбирларда тажриба алмашиш имконини беради. Мазкур институт МДҲ мамлакатларида демократиянинг ривожланишига ҳисса қўшади. Ташкилот демократик институтларнинг ривожланиши ва сайлов соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштиришга, шунингдек, сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга катта ҳисса қўшади. Шуниси қувонарлики, институт фаолияти фақат сайловлар мониторинги билан чекланиб қолмайди. Сайлов билан боғлиқ муҳим тадбирлар, конференциялар, семинарларда қатнашади, муҳим қарорлар қабул қилишда ўз тавсияларини беради, – деди З.Низомхўжаев.
МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳига Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли раиси биринчи ўринбосари Махмадали Ватанзода бошчилик қилади. МДҲ ПА кузатувчилари ўз фаолияти давомида Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатади ва мониторинг олиб боради.
Узоқ муддатли мониторинг давомида экспертлар сайлов кампаниясининг асосий босқичларини кузатадилар ва таҳлил қиладилар. Шунингдек сайлов жараёнининг иштирокчилари турли даражадаги сайлов комиссиялари раҳбарлари ва сиёсий партиялар штаблари вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Узоқ муддатли кузатув натижаси сифатида якуний ҳисобот эълон қилинади.
Тадбир якунида кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқини берадиган тегишли намунадаги гувоҳномалар топширилди.
Учрашув якунида Иван Мушкет журналистларга интервью берди.
– Ўзбекистондаги Президент сайловида иштирок этиш учун таклиф олганимиздан сўнг, узоқ муддатли экспертлар гуруҳини шакллантирдик. Ҳозир узоқ муддатли экспертлар гуруҳи сайлов жараёнларини мониторинг қилиш юзасидан ўз вазифасини аниқ белгилаб олди ва ишга киришдик. Президент сайловига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилаётгани, календар режасига мувофиқ тадбирларнинг боришини мониторинг қиламиз. Сайловга яқин қолганда эса биз Парламент Ассамблеясининг аъзолари, депутат, сенаторлардан ташкил топган экспертлар гуруҳи таркибида хорижий кузатувчи сифатида яна келамиз. Марказий сайлов комиссиясининг экспертлар, шунингдек, ОАВ билан ҳамкорлик қилишга очиқлигини ва тайёрлигини қайд этмоқчиман. Сайловолди кампанияси бошланганидан бери МСК барча жараёнларни очиқ тарзда амалга оширмоқда. Бугунги учрашувда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси вакиллари билан сайлов жараёнлари хусусида фикр алмашдик. Якунда мониторинг натижалари бўйича ҳисобот тайёрланади ва якуний хулоса эълон қилинади, – деди И.Мушкет.
Хорижий кузатувчилар келиши давом этмоқда.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил