Табиат      Бош саҳифа

Ихтисослаштирилган прокуратура – Экотизим муҳофазасида муҳим тузилма

Она табиатга муносабат бугунги кунда ҳар кимнинг ихтиёрий ҳаракати эмас, аниқ қонуний меъёрлар билан тартибга солинадиган ижтимоий фаолият сифатида қаралмоқда. Шу йўл билан экотизимга етказиладиган зарарлар олдини олишда кутилган самараларга эришиш мумкин.

Ихтисослаштирилган прокуратура –  Экотизим муҳофазасида  муҳим тузилма

Табиатга кўрсатилаётган тажовузкорона муносабат учун нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилган. Бу ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг атроф муҳитга бўлган муносабатини тартибга солишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бош­қарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривож­лантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши белгиланган эди. Шунга мувофиқ, бугунги кунда Тошкент вилояти прокуратураси тузилмасида 10 та бошқарув ходимлари штат бирлигидан иборат Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси фаолият кўрсатмоқда.

Ихтисослаштирилган прокуратура томонидан ўтган даврда ерга оид қонунлар бўйича ўтказилган назорат тадбирларида 510 та ҳолатда 102,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани ва ноқонуний қурилмалар қурилгани аниқланиб, 123 та ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган 43,2 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилган.

Ҳокимларнинг ер ажратиш билан боғлиқ қонунга зид 51 та қарорига протест келтирилиб, 131,9 гектар ер майдони захирага қайтарилган.  Шунингдек, 2,3 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судга киритилган 30 та даъво аризаларининг 21 таси қаноатлантирилган, 9 таси кўриб чиқилмоқда. Ерлардан самарали фойдаланиш соҳасида аниқланган қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 9 та жиноят иши қўзғатилган.

Сув ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу соҳадаги фаолият ҳам доимий диққат марказимизда турибди. Назорат тадбирларида сувдан нооқилона фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Сув иншоотларининг муҳофаза ҳудудларида 51 та ноқонуний бино қурилгани, 18 та ҳолатда чиқиндиларни утилизация қилишга оид қонун нормалари бузилгани аниқланди. 13 нафар ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди.

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган бўлса-да, жойлардаги айрим фуқаролар бу масалага панжа ортидан қараяпти. Юқоридаги қонун ижроси бўйича ўтказилган тадбирларда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланиб, 4 та жиноят ишлари қўзғатилган. Жумладан, Бекобод туманида 51 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесган Бекобод шаҳар экология инспекицияси инспектори ЖКнинг тегишли моддаларига асосан судга берилган.

«Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун ижроси Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Янгийўл туманларида ўрганилиб, ноқонуний ҳужжатларга нисбатан 49 та протест келтирилган, 10 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2 та тақдимнома киритилган.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун ижроси Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Қибрай, Юқоричирчиқ ва Тошкент туманларида ўрганилиб, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 9 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 14 та тадбиркорлик субъекти томонидан 13,1 млрд. сўм миқдордаги ер ости бойликлари қонунга зид равишда қазиб олингани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди. Жисмоний ва юридик шахслардан 91 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 таси бевосита прокуратура томонидан кўриб чиқилган, шундан, 77 тасига тушунтириш берилган, 6 таси қаноатлантирилди.

Унутмаслик керакки, атрофимиздаги ҳар бир фаолият муайян қонунлар орқали тартибга солинади. Буни инобатга олмасдан қилинган ҳар қандай ноқонуний фаолият учун жазо муқаррар. Қонун муҳофазасидаги ҳолатларга қатъий риоя қилиш атроф муҳит ва экотизим мусаффолигига, мавжуд табиий ресурс­лардан келажакни кўзлаб оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Бобур НАРКУЗИЕВ,

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурорининг ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔20

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 20    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 18    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар