Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

Бу ҳам етмагандек, қаҳвахона, тўйхона, дўконлар, турли фирмалар ва масъулияти чекланган жамиятлар номини, гарчи, хорижий маблағлар ҳисобига ишламаса-да, чет тилида номлашга бизни нима мажбур қилмоқда? Масалан: «Sulion» restaurant, Firdavs garden, «Lu-lu» kafe, Arbat, Lazy East, Barocco, «Jumanji», «Cherry», «Bellezza shop», «Bistro kafe» Аты-Баты... Ҳатто турли маҳсулот ва товарлар, жиҳозлар, уй-жойлар, қурилиш материаллари олди-сотдиси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари билан боғлиқ эълонларнинг ўзга тилда берилишини тушуниш қийин.

Бу она тилимизга хиёнат. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни 20-моддасида «Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин», деб қайд этилган. Бу ҳолат, яъни кўр-кўрона иш юритишнинг ёмон оқибатларини ўз вақтида англаган маърифатпарвар Фитрат шундай ёзади: «Дунё саҳнасида «иярув-тақлид»нинг рўлини ҳеч бир миллат биз турклар каби адо эта олмағанлардир! Биз қайси бир миллатнинг қайси бир нарсасига тақлид этмоқчи бўлсак, ўзимизнинг миллий руҳимизга қарамасдан тақлид этамиз. Араблар қайси бир улусдан қайси бир сўзни олғанда ўз шеваларига кўра бузиб олғанлар. Бир арабни ўлдирсангиз (ҳам) «Пет­роғрад-Петросбурғ» демайдир. «Битрожрад-Битрасбурж» дейдир. «Франсик» демайдир  «афранж» дейдир. Шундай қилиб ўз тилининг истиқболини сақлаған бўладир».

Телебошловчиларнинг шевага хос сўзларни ишлатиши, улар нутқидаги услубий ғализликлар, кўрсатувларда ўзбекча-русча аралаштириб сўзлашиш, айрим ҳолларда ўзбекча гапиришни ҳам ор билиш, хусусий телеканаллардаги кўрсатувларнинг хорижий тилда номланиши она тилини оёқ ости қилишдан бошқа нарса эмас. Исбот тарзида қулоққа чалинган баъзи ғализ гапларни келтириш мумкин: «Бу сўзлардан сўнг умр мазмуни ҳақидаги ўйлар хаёлиздан ўтади»; «Бу мослама бошланғич синф ўқувчиларига оғирлик келтирмайди»; «Яхши актёр бўламан деб ҳаракат қилсанг, автоматик равишда юлдуз бўласан»; «Сиз билан бирга бўламиз»...

Назаримда, бундай камчилик­ларни бартараф этиш, ҳар бир соҳа учун тегишли терминологик аппарат яратиш, атамалар унификациясини ўтказиш сингари вазифаларни бажариш учун бунга масъул бўлган ҳамда барча соҳаларга ўз ишланмаларини жорий этишга етарлича ваколатга эга махсус тузилма – Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Терминшунослик ва давлат тилида иш юритиш муаммоларини ўрганиш бўйича махсус комиссия» тузиш мақсадга мувофиқдир.

 

Бахтиёр АБДУШУКУРОВ,

филология фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔53

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔152

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔199

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 53    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 152    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 199    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 206    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 315    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар