Табиат      Бош саҳифа

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар: кеча, бугун эртага

Табиатдан ва унинг бойликларидан инсоният беминнат фойдаланади. Аммо инсон ҳаёти учун хизмат қилаётган бу неъматлар ҳам чек-чегарасиз эмас. Уларнинг ҳам ўлчови, ҳисоб-китоби бор. Фақатгина тўғри фойдаланиш, асраб-авайлаш ва табиат неъматларида келажак авлодларнинг ҳам ҳақи борлигини унутмаслик бизнинг бурчимиздир.

 Муҳофаза этиладиган  табиий ҳудудлар: кеча, бугун  эртага

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Анжуманда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов ва бошқа мутахассислар атроф муҳит масалаларида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир нечта моддаларида табиатни муҳофаза қилишга оид нормалар баён қилинган. Жумаладан, 50-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб кўрсатилган.

– Ўтган йил Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги тегишли қарори асосида Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур боғ фаолияти йўлга қўйилган. Миллий боғ ҳудудида барпо этилган питомникка тўрт бош хонгул (Бухоро буғуси) сақлаш ва кўпайтириш учун олиб келинди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида уларга бир комплектдан замонавий компьютер, принтер ва ноутбуклар, Зомин, Нурота, Қизилқум, Сурхон давлат қўриқхоналари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига йўлтанламас автотранспорт воситалари, «Сайгачий» мажмуа буюртма қўриқхонасига эса икки дона кажавали мотоцикл билан олиб берилди. Бундан ташқари, қўриқхоналардаги ходимларни кийим-бош билан таъминлаш мақсадида қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 111 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Зомин давлат қўриқхонаси учун янги маъмурий бино ва инспекторлар уйи қурилди, Нурота, Сурхон давлат қўриқхоналарининг маъмурий бинолари капитал таъмирланди.

Шунингдек, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинди. Сурхон, Қизилқум, Зомин ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари белгиланди.

– Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ҳайвонлар – Бухоро буғулари, туркман қулонлари ва жайронларнинг яшаш муҳитини яхшилаш ва улар яшаётган табиий объект ва мажмуаларга салбий таъсирни камайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов. – Шу мақсадда «Жайрон» питомнигидан 175 бош туркман қулонларини Жанубий Устюрт миллий табиат боғига, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг «Бадай тўқай» участкасидан 30 бош Бухоро буғусини унинг Назархон участкасига ва 45 бошини Хоразм миллий табиат боғи ҳудудига кўчириш режалаштирилган.

Қўмита тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар яна 14 дона йўлтанламас транспорт воситалари билан таъминланди.

Айни пайтда уларда илмий-тадқиқот ишларининг замонавий талаблар асосида амалга оширилишини таъминлаш, айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида экотуризмни ташкил этиш мақсадида қўмита жамғармасидан 1,8 млрд. сўм ажратилган.

Жорий йилда Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ (Томди)» давлат қўриқхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунгача ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг хариталари, ердан фойдаланувчилари, қўриқланма зоналари, структураси ишлаб чиқилди. Шунингдек, 2022 йилда қўмита томонидан Қорақалпоғистон Республикасида «Борса келмас» буюртма қўриқхонасини ташкил этиш ҳамда  келгуси йил охиригача муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мамлакат ҳудудидаги улушини 13 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши натижасида камида 180 та иш ўрни яратилади, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик дунёси объектларининг 97 фоизи ва умуртқали ҳайвон турларининг 94 фоизи табиий ҳудудларда муҳофазага олинади. Бу эса мамлакатимизда экологик хавфсизлик даражаси ошиб, экотизим қайта тикланишида муҳим аҳамиятга эга.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔20

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 20    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 18    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар