Жараён      Бош саҳифа

Сайловолди тарғибот ишлари – ОАВ нигоҳида

Мамлакатимизда 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни тобора яқинлашмоқда. Бўлиб ўтаётган сайлов кампанияси жамиятимиз ҳаётида демократик тамойилларни мустаҳкамлаш, очиқлик ва ошкоралик, ижтимоий-сиёсий муҳитни сезиларли даражада либераллаштириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг роли ва мақоми ошган муҳитда ўтаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Сайловолди  тарғибот ишлари –  ОАВ нигоҳида

Сайлов жараёнлари ҳақида халқимиз ва дунё ҳамжамиятини мунтазам равишда, тезкор ва холисона хабардор этиб бориш мақсадида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан халқаро медиа холл ташкил этилди. Мазкур медиа холлда «Янги Ўзбекистон – янги нигоҳ» дастури асосида Президентлик сайловида ўз номзодини илгари сураётган сиёсий партиялар сайловолди ташвиқоти доирасида ўз тақдимотларини ҳам ўтказмоқда.

Куни кеча халқаро медиа холл Ўзбекис­тон Экологик партияси учун нодавлат ва давлат оммавий ахборот воситалари, телерадиоканаллар, веб-сайтлар вакиллари, журналист ҳамда блогерларга ўз сайловолди ташвиқот-тарғибот тадбирларини намойиш қилиш майдонига айланди.

Партия аъзолари медиа холлга ўз сайловолди тарғибот воситалари, байроқлар, флайер ва бошқа турдаги тарқатма материаллари билан кириб келишди. Шундан сўнг партия вакиллари тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз бўйлаб амалга оширган тарғибот-ташвиқот тадбирлари, сайловчилар билан учрашувлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови илк марта сайловлар давомида тўпланган миллий тажриба, илғор хорижий сайлов амалиёти, шунингдек, халқаро стандартлар асосида шакллантирилган Сайлов кодекси асосида ўтмоқда. Мазкур Сайлов кодексида Президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятларидан ташқари сиёсий партиялар ва уларнинг номзодлари томонидан олиб борилаётган ташвиқот турлари, шакллари ҳамда усуллари аниқ белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихида илк бор янги сиёсий партия сифатида Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг сиёсий ҳуқуқидан фойдаланиш ва иштирок этиш истагини билдирди. Сайловга тайёргарлик кўриш асносида Экопартия платформаси кўриб чиқилди, сайловолди дастурини кўриб чиқиш бўйича ишчи эксперт гуруҳ шакллантирилди ва мазкур гуруҳ томонидан партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Партиянинг сайлов жараёнларини тартибли олиб бориш бўйича календар режаси тасдиқланди.

2021 йил 27 август куни партиянинг III съездида Ўзбекистонда президентлик сайловида иштирок этиш ва президент лавозимига партия раҳбари Нарзулло Обломуродов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қилинди ҳамда номзоднинг Сайловолди дастури маъқулланди.

Бугунги кунгача номзод ва унинг ишонч­ли вакиллари томонидан жойларда 200 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди, партия фаоллари томонидан 500 дан ортиқ турли тадбирлар ва акциялар ташкил этилди. Уларда жами 320 мингдан зиёд сайловчилар қамраб олинди.

Учрашувларда номзод ва унинг ишончли вакилларга сайловчилар томонидан 550 дан ортиқ конструктив таклиф ва тавсиялар берилди. Барча ҳудудларда фаолларимиз томонидан номзодни халқ орасида тарғиб этиш, унинг сайловолди дастурини сайловчиларга тушунтириш ишлари ташкил қилиниб, ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ОАВларда ёритиб борилмоқда.

Сайловолди ташвиқоти учун номзоднинг 19 000 дона таржимаи ҳоли, 55 000 тадан флаер ва чўнтак календари, 6 500 тадан сумка, ручка, блокнот, 10 000 дона шарф, 25 000 донадан футболка ва кепка, 48 000 та номзоднинг сайловолди дастури, 18 000 дан ортиқ байроқчалар ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланди ва тарқатилди.

Сайловолди жараёни доирасида барча вилоят ва туманларда баннер ва бошқа ташқи реклама воситалари ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида жойлаштирилди.

Номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида ва «Брайль» алифбосида кўп минг нусхада чоп этилиб, рисола, флаер, календар ва блокнот сингари тарғибот материаллари тарқатилмоқда.

Сайловолди ташвиқот ишлари учун сиёсий партиялар номзодларига тенглик тамойиллари асосида ажратиб берилган барча имкониятлардан самарали фойдаланилмоқда. Бундан ташқари интернет нашрлари, нодавлат теле- ва радиоканаллар, нодавлат матбуот нашрлари орқали номзодимиз ва унинг сайловолди дастури ҳақидаги маълумотлар мунтазам ёритиб борилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар