ЕХҲТ\ДИИҲБ Миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни маъқуллайди.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайлов кампанияси тартибли ва рақобат шароитида ўтди.
ЕХҲТ\ДИИҲБ Миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни маъқуллайди.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайлов кампанияси тартибли ва рақобат шароитида ўтди.
Қонунчиликка кўра, ташвиқот оммавий дебатлар, баҳс-мунозаралар, мақолалар, интервью, чиқишлар ҳамда аудио ва видеороликлар шаклида ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Ташвиқот пайтида барча номзодлар бир хил қоидаларга амал қилишлари керак бўлди. Сайловчиларга бепул ёки имтиёзли асосда товар ва хизматлар тақдим этиш (ахборот хизматлари бундан мустасно) пул маблағларини тўлаш, сайловда рақибни обрўсизларнтирадиган нотўғри ахборот ва маълумотлар тарқатиш тақиқланди.
МСК нинг қарорига кўра, ташвиқот пайтида барча номзодларнинг барчасига тенг эфир вақти ва босма майдонни бепул тақдим этиш орқали давлат ОАВ дан фойдаланиш учун бир хил шароитлар яратилди.
Давлат ОАВ да эфир вақти ванашр майдони пулли асосда ҳам ажратилиши мумкин эди, бироқ бу шароитда барча тўловлар барча номзодлар учун бир хил бўлиши керак эди.
Янгиликлардаги сайловолди воқеалар ва номзодларнинг бошқа ахборот материалларини ёритишда тенг шароитларга риоя қилиш шарт бўлди.
Нашр пайтида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган номзодлар ушбу ОАВ да раддия бериш ёки жавоб мақоласини чоп этишга ҳақли бўлишди. Босма ОАВ да рад жавоби уларнинг навбатдаги сонида, жавобга сабаб материал жойлаштирилган саҳифада эълон қилиниши керак бўлди.
Электрон ОАВ да рад жавоби кейинги дастурда эфирга узатилиши лозим бўлди. ОАВ рад жавоби, жавоб мақоласини чоп этишдан ёки нашрнинг белгиланган муддатини бузишдан бош тортган тақдирда, номзодлар судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма Миссиясии илк маротаба юртимиздаги президент сайловини кузатмоқда.
Ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, президент сайловини кузатиш учун ЕХҲТ\ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, ЕХҲТ\ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди.
Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламентской ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ\ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрган.
Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔15
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔60
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔157
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил