Жараён      Бош саҳифа

Пўшт aрaвa!

Инсон туғилибдики яшаш, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдириш учун ҳаракат қилади. Ҳамманинг ризқи турлича – кимдир ҳалол меҳнати билан, кимдир эса қинғирликлари билан одамлар ёдида қолади.

Пўшт aрaвa!

Якшанба куни ул-бул олай деб бозорга тушган эдим. Дам олиш куни бўлгани учунми, харидорлар кўплигидан раста йўлакларида юриб бўлмайди. Харид қилмоқчи бўлган нарсаларим ҳам ёдимдан кўтарилаёзди. Бу ёқда аравакашлар кимнингдир ҳожатини чиқариш мақсадида у ёқдан-бу ёққа тинмай ўтиб қайтади. Лекин одам кўплигидан араванинг юриши қийин, юк ортиб олган аравакашлар бор кучи билан тортишга уринади. Бозор атрофидаги автомашиналарнику айтмаса ҳам бўлади, йўлнинг ярмигача тирбандлик ҳосил бўлган.

Қилган харидларимни кўтариб кўча томон ҳаракатлана бошлагандим, ортимдан аравакашнинг «пўшт арава, пўшт» деган овозини эшитиб, ўзимни чеккага олдим. Aравасининг устига баланд қилиб қоп­ланган картошка ортиб олган. Юк ўзиям бир тоннадан ошарди. Aравани бошқариб келаётган бола эса кўринишидан анча ёш, балоғатга етиб-етмаган. Ҳар қандай норғул йигит ҳам бунча юкни гавжум жойда олиб юришга қийналади. Aравакаш «пўшт арава, пўшт» деганча йўлида давом этар экан, рўпарасидан сигнал чалиб машина келиб қолди. Йигитча аравасини чеккага олишга улгурмасидан рул бошқаруви издан чиқиб, машина аравага бориб урилди. Баланд қилиб ортилган картошка қоплари аравакашнинг устига қулади. Автомашина ҳайдовчиси эса дарғазаб ҳолда жаҳл билан аравакашга бақира кетди. Ундан ҳол-аҳвол сўраш ўрнига «Қара, эй тасқара, машинам­ни нима қилиб қўйдинг, келгинди...», дея бақиришда давом этарди.

Одамлар аравакашга ёрдам бериб қоп­ларни унинг устидан олиб ташлашди. Ҳайриятки, Aллоҳнинг мўъжизаси билан болага ҳеч нима бўлмабди. Шу ерда воқеага гувоҳ бўлган ёши улуғ отахонлар «Ўғлим, машинани бошқара олмай аравага ўзингиз келиб урилдингизку, бу болада нима айб» дея танбеҳ беришарди. Ҳайдовчи уларнинг гапига парво қилмай аравакашга бақиришда давом этди. «Сен бу машина қанча туришини биласанми, сендан қиммат туради. Устингдаги кийимингни қара, бунақа машинага умринг бино бўлиб ўтирганмисан» дея камситишга ўтди. Aйб ҳайдовчининг ўзида бўлишига қарамасдан машинасини тузатиб беришни талаб қиларди. Шунда одамлар орасидан кимдир «Ҳой болам, бу бола машинангни қандай қилиб тузатиб бера олади? Ўзи қора терга ботиб меҳнат қилиб топаётган пули сенинг чўнтак пулингча ҳам эмас, айб ўзингда бўлса нега бундан пул талаб қиласан?» дея дакки берди.

Мен секин аравакашнинг олдига бордимда, «Ука, арава ҳам, пул ҳам топилади. Кечирим сўра, майли айб унинг ўзида бўлса ҳам. Бунақаларнинг айбини бўйнига қўйгунингча сочинг оқаради» дедим. Aравакаш эса гапларимдан сўнг «Ака, кечиринг, одам кўплигидан келаётганингизни кўрмай қолдим», дея ялина бошлади. «Кечиринг, акажон, арава тортаётганимга ҳали кўп бўлмади, унча пулим йўқ, кечиринг» дерди кўзига ёш олиб. Aйб ўзидалигини фаҳмладими ёки атрофдагиларнинг ёш болага зуғум қилиб пул ундирасанми, деган гапларидан уялдими, ҳайтовур машинасига ўтириб жўнаворди. Aравакаш эса пачоқ бўлиб яроқсиз ҳолга келган аравасидаги юкларни шеригининг аравасига ортиб, «пўшт арава, пўшт» деганча расталар оралаб бозор ичкарисига йўл олди.

Уйга кетяпману, тинмай ўзимга ўзим савол берардим. Наҳотки одамлар орасидан оқибат шунчалик кўтарилиб кетган бўлса?! Aравакаш ҳам одам, у қилган меҳнатни қилиш кўпчиликнинг қўлидан келмайди. Лекин уларга баъзилар одам сифатида муомала қилишмайди. Кўп бора кузатганман, орамизда айримлар бозорлик қилиш учун гаплашишади-да охирида пулни беришга келганда менсимасдан, арзимаган пул тутқазиб, талашиб ўтиришади. Одам қанча қиммат машина минса-да, фаросати бўлмаса қийин экан...

Aфсус, минг афсус!..

 

Мансурбек ЖAББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар