Катта майдонни суғориш учун нисбатан кам сув ишлатиш мумкин, чунки сув йўқотишсиз сарфланади.
• Томчилатиб суғоришда илдиз тизими бошқа усулларга қараганда яхшироқ ривожланади ва айниқса, намликка яқин жойда. Яъни, ўсимлик сувга томон чуқур илдиз отиш учун қуввати ва вазнини сарфламайди, унинг устки қатламида доимий намлик мавжудлиги шароитида унади.
• Ўғитлар сарфи бир неча баробар камаяди (жўяк суғориш билан таққослаганда 50 фоизгача), чунки ҳар бир ўсимлик учун қатъий ҳисобланган меъёрларда ва тўғридан-тўғри ушбу ўсимликнинг илдиз зонасида қўлланилади.
• Томчилатиб суғоришда сувнинг ҳарорати ер усти суғоришдагига қараганда юқори бўлиб, бу ҳосил эртароқ етилишини таъминлайди.
Томчилатиб суғориш нега «экологик» деб номланади?
Ушбу технологиянинг иккита асосий экологик афзаллиги бор:
Ер учун фойдали. Далани текислашнинг ҳожати йўқ, яъни ўсимлик билан мустаҳкамланган унумдор қатламни олиб ташлашга ҳожат йўқ. Ортиқча суғориш ва тупроқни ювишни ҳисобга олмаганда, ернинг ювилишига олиб келмайди.
Киритиладиган ресурслар захираларини ва сифатини сақлаш. Суғоришнинг паст меъёрлари нафақат ҳам танқис бўлган сув ресурсларини сақлаб қолади, балки дренаж оқимлари билан зарарли моддаларнинг ер усти ёки ер ости манбаларига киришининг олдини олади.
«Сув йўли» китобидан
Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ
🕔15:44, 13.04.2026
✔13
Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.
Батафсил
Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи
🕔15:58, 02.04.2026
✔49
Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Батафсил
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади
🕔15:47, 06.03.2026
✔98
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Батафсил