Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш» масалаларига бағишланган Халқаро конференция очилиш маросимида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисида махсус резолюция учун 4,3 триллион сўм сарфланишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, мазкур резолюцияни тайёрлашда дунёнинг турли минтақаларидан 60 га яқин давлатлар ҳам муаллиф сифатида иштирок этган. БМТнинг Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ва БМТ шафеълигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди ташкил этилишини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган ҳужжат қабул қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан махсус резолюцияни амалга ошириш мақсадида Президентнинг БМТ Махсус резолюциясини амалга ошириш юзасидан қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжат асосида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича 7 та йўналиш белгиланган. Ушбу йўналишлар бўйича 2,4 триллион сўм (эквивалентда) 71 та тадбирлар, шунингдек 1,9 триллион сўмлик 65 та устувор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил