Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилЎзининг мазали таъми билан дастурхонимиз таомномасидан ўрин олган ошқовоқ кўплаб қимматли микроэлементларга эга. Таркибида ҳазм қилишни яхшилайдиган ва иммунитетни кўтарадиган витаминлар мавжуд. Бундан ташқари, кўп миқдорда қимматбаҳо толалар, каротин ва пектин моддалари, шунингдек, инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган минераллар ҳам бор.
Ошқовоқ паст калорияли маҳсулот бўлиб, 100 граммида тахминан 25 ккал, 1 гр. оқсил, 0,1 гр. ёғ, 4,4 гр. углевод ва сув бўлади. Ошқовоқдаги калий тузлари танадан ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради, буйракка енгиллик беради. Организмдаги зарарли холестеринни тозалаб, ёғларни парчалайди ва вазн камайишига олиб келади.
Ошқозондаги кислота миқдорини пасайтиради, бириктирувчи тўқимаси сабаб овқат ҳазм қилиш тизимини енгил тозалайди. А ва Е гуруҳ витаминлари тери, соч ва тирноқ сифатини янада яхшилайди.
Уруғи юракдаги муаммоларни даволовчи таъсирга эга, у қон босимини пасайтиради ва қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беради. Бундан ташқари, қон томирларини кенгайтиради ва қон айланишини яхшилайди. Уруғининг таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари бир қанча жиддий касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ошқозон яраси, кислоталилиги паст гастрит ёки қанд касалига чалинган беморлар рационига қовоқ маҳсулоти киритилиши тақиқанади.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил