Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Мазкур қонун билан Солиқ кодексига солиқ юкини қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги қатор янги нормалар киритилмоқда. Хусусан, қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) яхлит занжирини таъминлаш ҳамда маҳсулот (хизматлар) таннархи ва фойда суммасини ҳисоблашда хатоликларнинг олдини олиш мақсадида бюджет ташкилотларидан ташқари жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳам ҚҚС объекти сифатида белгиланмоқда.
Тадбиркорлик субъектларини асосий воситалар ва асбоб-ускуналарни доимий янгилашда рағбатлантириш учун асосий воситаларни қайта тиклашга ҳисобланадиган амортизация ажратмалари нормалари миқдорларининг оширилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, инновацион ҳамда ички ва ташқи инвестицион фаолиятни рағбатлантириш мақсадида қўшимча «инвестициявий чегирма» нормаси киритилмоқда. Шунингдек, «илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар»ни ҳисобга олиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.
Фаолият шаклидан қатъий назар солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун соф фойдани солиққа тортишнинг ягона шарт-шароитларини яратиш мақсадида норезидентларнинг республика ҳудудида оладиган дивидендлари ҳамда хорижий инвесторлар киритган инвестициялардан дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадларидан солиқ тўлаши тартиби киритилмоқда.
Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони талабларидан келиб чиқиб, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган имтиёз қўшимча равишда уларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жойлар бўйича улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилиши белгиланиб, мол-мулк солиғидан озод этилмоқда.
Бюджетга солиқ тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш мақсадида биноларга мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун минимал қиймат белгилаш назарда тутилмоқда.
Қонун билан мулк солиғи, ер солиғи ставкалари ва имтиёзлари бўйича ўзгартишлар, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича қўшимчалар киритилмоқда.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔31
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔136
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔166
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил