Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилҲажми жиҳатдан кичик бўлган ёнғоқлар инсон организми учун фойдали микроэлементларга бойдир. Унинг таркибида озиқлантирувчи моддалар ҳамда бактерияларни тўйинтирувчи манба мавжуд.
Ёнғоқнинг хотирани кучайтириш, ичак фаолиятини яхшилаш, юрак-қон томирлари тизимини нормаллаштириш каби ижобий хусусиятлари борлигини биламиз. Аммо ёнғоқ сувининг бундан-да кўп фойдасидан кўпчилик бехабар бўлса керак. Мазкур шарбатнинг фойдали жиҳатлари ва тайёрланиш усули қуйидагича:
Бир стакан қайнаган сувга бир дона пўсти тозаланган ёнғоқ солиб уни димлаб қўйиш лозим. Буни асосан тунда, ётишдан олдин тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Боиси тайёр бўлган шарбатни эрта тонгда оч қоринга ичиш кўплаб хасталикларни бартараф этади. Хусусан, қандли диабет ҳамда қалқонсимон без билан боғлиқ касалликлардан азият чекувчи беморларга ёнғоқ суви кони фойда.
У жигар, тери, соч ва тирноқларни соғломлаштиради. Уйқусизликни бартараф этиб, ҳаракатчанликни оширади. Қолаверса, соғлом озишга ёрдам беради. Ушбу шарбат танадаги ортиқча ёғни камайтириш, қондаги шакар миқдори ва юрак уришини меъёрга солиш, Альцгеймер (хотира заифлашиши) касаллиги хавфини камайтириш, қабзиятни даволаш каби бир қатор касалликларга қарши курашишда фойда беради.
Ёнғоқ сувини бир кунда бир стакан ичиш мумкин. Таъсирини сезиш учун 15 кунда бир танаффус қилиб олиш керак. Ушбу ичимликни ўзингиз истаган вазнга тушгунингизча мунтазам равишда, кунда бир стакандан ичиб юришингиз тавсия этилади.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил