Табиат      Бош саҳифа

Асаларичиликдан йилига 55 миллион топаётган отахон

Касблар кўп, соҳалар бисёр, кимдир завод-фаб­рикада ишласа, кимдир мураббий, яна бошқаси ҳарбий, олим, учувчи ва ҳоказо. Ҳар ким ўзи танлаган йўлдан боради, ўз севган соҳасида ишлашга, рўзғор тебратишга ҳаракат қилади.

Асаларичиликдан йилига  55 миллион  топаётган отахон

Бугунги мақоламиз қаҳрамони Наманган вилоятининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Норин туманида туғилган, ҳозирда саксон ёшга яқинлашаётганига қарамай, тетик ва бардам отахон Алберт Зариповдир.

– Фарзандларимнинг топиш-тутиши яхши. Аёлим ҳам нафақа олади. Лекин биз бекор ўтиришни ёқтирмаймиз, – дейди Алберт ака биз билан суҳбатда. – Асалари боқиб, асал етиштираётганимга ўттиз йилдан ошди. Асал – етти хазинанинг бири, деб бежиз айтишмаган. Аслида бу ишга қўл уришимга бир хасталикка чалинганим сабаб бўлди. Ўттиз беш йил олдин гепатит касалига йўлиқдим. Шунда мени муолажа қилаётган даволовчи врачим «хасталикни озроқ ўтказиб юборибсиз, мен айтган дориларни мунтазам истеъмол қилсангиз, бу дарддан фориғ бўласиз», деди.

Бу шифо қуйидагича эди: тоза асалга лимонни аралаштириб, ҳосил бўлган шарбат бир ой ичилади. Шу осонгина давони эшитиб қувониб кетдим. Аммо тоза асал топиш, инсофли сотувчига, асалфурушга дуч келиш, лотерияга ютуқ чиққандек камёб бўлган бир вақтлар эди.

Шунинг учун ҳам шифокорнинг сўзларига ишониб-ишонмай муолажани бажара бошладим. Бир ойдан сўнг айтилган муддатда қайта кўрикка бордим. Натижа эса ҳайратланарли эди. Менда касаллик аломатлари мутлақо йўқолган эди. Тез-тез чарчаш, ҳансирашлардан асар ҳам қолмаганди.

Шундан кейин мен тоза асал етиштириш, одамларга бу шифобахш маҳсулотни доимий етказиб беришга қарор қилдим ва мана узоқ йиллардан буён асалари боқиб келаман. Дастурхонимиздан асал узилмайди. Ҳозир ҳовлимизда элликта асалари уяси бор.

Отахоннинг айтишича, ҳар битта уядан бир олганда 6-8 килограммгача тоза асал олиш мумкин экан. «Матбуот, телевидение орқали 10-12 килограмм асал оламан деганларга, рости ишонмайман», – дейди Алберт ака самимий табассум билан. Отахон бир йилда асалнинг ўзидан 50-55 миллион даромад олаётган экан. Бундан ташқари, қўшимча даромад сифатида уч сотих ерда иссиқхона ташкил этиб лимончилик билан ҳам шуғулланмоқда.

Алберт бобо билан хайрлашар эканмиз, айрим ҳаётдан нолиб, ота-онасидан ёрдам кутиб юрган ёшларга ибрат бўлар, дея у киши ҳақида ҳикоя қилгимиз келди. Зеро, интилганга толе ёр, деган ҳикмат замирида қанчалар улкан ҳақиқат ётганлигини отахон мисолида ҳам кўриб турибмиз.

Авазбек КАРИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Норин тумани кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔22

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔20

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 22    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 20    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар