Табиат      Бош саҳифа

«Улардек ўз тупроғимни ардоқлайман...»

Жанубий Корея – иқлими жуда ҳам қулай давлат. Намгарчилиги кучли бўлгани боис ёзи дим, қиш фасли нам-совуқ бўлади. Табиати – гўзал, бу табиатни сақлаб қолиш учун эса халқи ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари чин дилдан қайғуришади.

«Улардек  ўз тупроғимни  ардоқлайман...»

Корея Республикасига келганимга энди бир ой бўлган эди. Турмуш ўртоғим билан тоққа чиқдик. Ҳаммага эътибор бериб, кузатиб кетяпман. Бизга ҳамроҳ бўлган киши ўзи билан бирга бир шиша идишда сув олган эди. Сувни ичиб бўлганига қарамай, уни қўлида кўтариб юрди. Тоғдан қайтиб тушиб, махсус чиқинди қутисига солди. Тоғда сайр қилувчилар жуда ҳам кўп, кимдир овқат олиб бориб оилавий тановул қилиб ўтирибди, кимдир баландликка чиқа туриб чанқаб ичимлик ичмоқда. Эътиборимни тортган нарса, сайёҳ билан гавжум бўлган бу тоғнинг бирор жойида чиқинди кўрмадим. Адашиб ҳам ташлашмаган. Шунда корейсларнинг табиатга бўлган ҳурматини чуқур ҳис қилдим.

Экологик маданият боғча ва мактабларданоқ ўргатилиб борилади. Биргина мисол, мактаб ва боғчада иссиқ ва совуқ сув ичиш мосламаси мавжуд. У ерда бир марталик қоғоз стаканлар туради. Аммо камдан-кам кичкинтой ундан фойдаланади. Негаки, ўқувчиларнинг кўпчилиги ўзи билан сув идишини олиб юришади. Шунингдек, атроф муҳит муҳофазасига қандай ҳисса қўшиш мумкинлиги ҳақида мунтазам равишда иншолар, нотиқлик санъати танловлари ўтказилиб турилади.

Яқинда мен ҳам бу иншолар танловида иштирок этдим. Бунда кундан-кунга ҳарорати ошиб бораётган Она ерни қутқариш учун ҳар биримиз ҳафтада бир кунимизни бағишлашимиз лозимлигини таъкидладим. Яъни, ҳафтада бир кунгина бошқарадиган машинамизни уйга қўйиб, ўзимиз метро ёки бошқа жамоат транспортидан фойдаланишимизни, ўзим ҳафтада бир кун рўза тутиш орқали танамга ҳам дам беришимни ва бу ҳам соғлиқ учун фойдали, ҳам чиқинди камайишига ёрдам бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ғояни илгари сурдим.

Кореяда янгича қоғоз қадоқлар билан кишини мамнун қиладиган маҳсулотлар жуда кўп. Улар юз йиллар давомида чиримайдиган полиэтилен пакетлар ўрнига, қисқа вақтда тупроқда осон чириб кетадиган қадоқ қоғозларини ишлаб чиқаришмоқда. Шунингдек, қуёш батареялари орқали ҳаракатланадиган электр машиналар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳам корейсларнинг табиат муҳофазасига бўлган масъулиятини кўрсатиб беради.

Чиқиндини қайта ишлаш мукаммал тизимлаштирилгани боис, ҳар бир фуқаро белгиланган ҳудуддаги чиқинди идишларига «қоғоз», «шиша», «полиэтилен», «озиқ-овқат», «кийим-кечак» кабиларга ажратиб солишади. Агар бунга амал қилинмаса, камера орқали қоидабузар топилиб, маъмурий жаримага тортилади. Шунингдек, экин экиш жойлари кам бўлганлиги боис, бир қарич ер ҳам беҳуда турмайди. Карам, қалампир ёки гул экиб қўйишади.

Ростини айтсам, бу халқдан табиатни севиш, атрофни ҳимоя қилишга оид жуда кўп тажриба ўрганяпман. Юртимизга қайтсам, албатта ўзим яшаб турган тупроқни улардек ардоқлайман, деб ният қилдим.

 

Малоҳат ҒАФФОРОВА,

Жанубий Кореянинг Кёнгидо шаҳридан

«Оила ва табиат» учун махсус




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔22

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔20

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 22    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 20    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар