Табиат      Бош саҳифа

«Ер касал бўлса, сен ҳам касал бўласан» Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига сингдираётган давлат

Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.

«Ер касал бўлса,  сен ҳам касал бўласан»  Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига  сингдираётган давлат

Корея Республикасида экологик таълим босқичи оддий болалар боғчасининг 4-5 йиллик гуруҳидаги болалар учун таълим дастурининг бир қисми сифатида жой олган. 3-5 ёшли болага табиий ресурслар чексиз эмаслигини, кейинги бир неча ўн йилликларда чучук сув захиралари қуриб кетиши мумкинлигини қандай тушунтириш мумкин? Энг муҳими, мурғак гўдакларга бу шунчаки китоблар ва фильмлардаги «ҳикоялар» эмас, балки у яшаши мумкин бўлган ва ёрдам бера оладиган дунё эканлигини қандай етказиш керак? Жанубий Кореяда айнан шу саволларга жавоб топиш учун махсус экологик таълим-тарбия тизими ишлаб чиқилган.

– «Ер касал бўлса – мен ҳам касал бўламан». Бу менинг беш ёшли ўғлим яқинда болалар боғчасидан олиб келган китобнинг номи. Бу оддий ном, аслида, узоқ ва жуда мураккаб сўзлар орқали тушунтириш мумкин бўлган ҳамма нарсани ўз ичига олади. Китоб бутунлай расмлардан иборат бўлиб, бола ундан ҳамма саволларига осон жавоб топа олади, – дейди узоқ йиллардан бери Корея Республикасида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Раъно Ашурова. – Экологик таълим курси 4-5 ёшли болалар гуруҳлари учун ишлаб чиқилган дастурнинг бир қисмидир. Менинг болаларим борадиган оддий болалар боғчасидан, «элитний» боғчаларгача – ҳаммасида бир хил қўлланилади мазкур дастур. Китобга иш дафтарчаси илова қилинган бўлиб, болалар унда расмлар бўяшади, стикерлар ёпиштирадилар ва саволларга жавоб берадилар. Барча машғулотлар дарс мазмунини яхшироқ эслаб қолиш ва тушунишга қаратилган.

Бу мамлакатда ўрмон бўйлаб машина ҳайдашда сигнални фақат охирги чора сифатида ишлатишади. Табиий жойларда мусиқани баланд қўйиш умуман тақиқланган, чунки шовқин ҳайвонлар ва қушларни қўрқитади. Ва умуман олганда, шовқин ҳам ифлосланишни келтириб чиқариши ва яқин атрофдагилар (ҳам одамлар, ҳам ҳайвонлар) учун ҳурматсизлик эканини яхши тушунишади корейслар.

Чиқиндиларни ташлашдан олдин, кейинчалик чиқиндиларни йўқ қилишни осонлаштириш учун уларни саралаймиз. Бир сўз билан айтганда, аввало атроф муҳитнинг ифлосланганлиги ва унинг қанчалик зарарли эканлиги, сўнгра табиатнинг мусаффолиги, уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг ишимиз эканлиги китобда моҳирона тасвирлаб берилган. Бу нафақат болаларга, балки ота-оналарга ҳам қаратилган ишорадир.

Бу юртдаги экологик таълимнинг боғча босқичида чиқиндини идишларга тўғри ташлаш (қоғоз парчаси 2-5 йил давомида чириши ҳақидаги ҳикоя билан бирга, ёғоч таёқчалар), қишда уйда иситишни «тўлиқ ҳажмда» ёқиш ўрнига иссиқ кийим кийиш (Кореяда марказий иситиш тизими йўқ, ҳамма алоҳида газли қозондан фойдаланади, мос равишда табиий газни тежашади), иложи бўлса фақат машинада ҳаракатланиш ўрнига пиёда ёки велосипедда юриш, дарахтлар ва гуллар экиш, ёзда кондиционерни суиистеъмол қилмаслик ва электр энергиясини тежаш учун чироқларни ўчириш, исроф қилмаслик учун тишни юваётганда сувни ўчириш каби оддий илк кўникмалар шакл­лантирилади. Жанубий Кореяда болалар боғчаларида 2-3 ёшли кичкинтойлар ҳам китоб ўқийдилар ва битта дарахт бизга ва ҳайвонларга қанча «совғалар» бериши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қила олади – бу ҳаво, озиқ-овқат ва сув бўлиши мумкин. Болалар тез-тез ихтисослаштирилган музейларга экскурсияга боришади. Ҳатто болалар чиқиндиларни утилизация қилиш жараёнлари билан бевосита танишишлари мумкин бўлган марказлар мавжуд.

Кичкинтойлар нафақат ўсимлик ва ҳайвонот боғларига, балки барча турдаги қишлоқ хўжалиги объектларига олиб борилади. Шундай қилиб, улар кузда картошка қазишга, баҳорда экишга борадилар. Албатта, қишлоқ болалари бундай экскурсияларга муҳтож эмас. Лекин шаҳарлик болалар сабзавот ва мевалар супермаркетдаги жавонларда ўсмаслигини билиши жуда фойдали.

Кичкинтойлар бу тушунтиришларнинг барчасидан ҳайрат туюшади. Шунинг учун бўлса керак, бундай курс­лар мактабгача ёшдаги болаларда болаликдан табиатга алоҳида ғамхўрлик билан қарашни шакллантириш учун махсус ўқитилади.

Кореяда мактабгача ёшдаги болаларни экологик тарбиялаш, бу ерда бир йилдан ортиқ вақт давомида олиб борилаётган давлат миқёсидаги ижтимоий дастурнинг бир қисмидир. Телевидениеда ўрнини тўлдириб бўлмайдиган табиий бойликлар борлиги ҳақида видеолавҳалар тинимсиз намойиш этилади.

Аслида экологик таълим-тарбия боланинг боғча ёшиданоқ сингдирилиши айнан бугун учун долзарб масала. Чунки ҳар биримиз келажакда фарзандларимиз яшайдиган дунёни яратамиз. Фарзандларимиз эса ўз зурриёдлари учун келажакни яратишади. Шундай экан, бола мурғаклигиданоқ ҳар қандай табиий бойликнинг, ресурсларнинг, ичимлик сув ва ўсимликларнинг абадий эмаслигини анг­лаб улғайса, унинг атроф муҳитга бўлган муносабати ҳам фақатгина ғамхўрликдан иборат бўлади. Худдики бола ўз онасига ғамхўрлик қилганидек.

Демакки, ҳалиям кеч қолмаслик учун корейс халқи каби экологик таълимни гўдакликданоқ одамлар онгига сингдираётган давлатлардан ўрнак олиб, боғча ва мактаб­ларда экологик таълим йўналишини йўлга қўйиш керак ва зарурдир.

Саида Рустам қизи




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔23

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔21

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 23    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 21    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 72    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар