Табиат      Бош саҳифа

Она юртимиз муқаддас, Аммо нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?

Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш,

Она юртимиз  муқаддас,  Аммо нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда айтган фикрлари табиатга жонкуяр бўлган ҳар бир инсоннинг қалбида жаранглади, десак хато бўлмайди. Давлат раҳбарининг атроф муҳит муҳофазаси масаласига бу даражада алоҳида эътибор қаратаётганининг ўзи муаммонинг нақадар долзарб ва эътиборталаб эканидан дарак беради.

Айтиш жоизки, ҳар бир экологик долзарб вазиятнинг келиб чиқишига бу борадаги билимларнинг етишмаслиги ва экологик маданиятнинг пастлиги сабаб бўлади. Экологик онг ва маданиятни шакллантиришнинг негизи эса оиладаги тарбия ва таълим муассасаларига бевосита боғлиқ.

Экологик маданият бир нечта омиллар асосида шаклланади. Табиатга муҳаббат, табиат ҳақидаги билим ва тасаввурлар, экологик тарбия, анъана ва қадриятлар, экологик тарғибот шулар жумласидандир. Табиатга меҳр-муҳаб­бат ҳар бири нсоннинг қонида мавжуд. Чунки, инсон табиат фарзанди. У она қорнидаёқ табиат неъматларидан баҳраманд бўлади – нафас олади, озиқланади. Туғилганидан сўнг табиатга янада яқинроқ бўлади – гулларни, капалакларни, қуёш шуъласини кўриб қувонади, ранглардан завқ олади. Табиатга меҳр инсон кўнглида раҳм-шафқат ва ҳайрат туйғуларини шакллантиради.

Фуқароларимизнинг экологик маданиятини шакллантириш бугунги кунда долзарб масала экан, биз аввало атроф муҳит, уни асраб-авайлаш тушунчаларини ёшликдан ўргатиб боришимиз зарур. Барчамизга маълумки, инсон ақлининг ривожланишига этибор берсак, 3-4 ёшгача бола маълумотнинг 50 фоизини, 4-8 ёшигача 30 фоизини, 8-17 ёшида эса 20 фоизини қабул қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, экологик тарбияни мактабгача таълимдан бошлаб, узлуксиз таълимда давом эттириш зарур.

Узоққа бормайлик, ўзингизга бир савол бериб кўринг. Қачон охирги марта фарзандларингиз билан табиат қўйнига чиқдингиз? Телефонсиз, интернетсиз, табиатдан қачон баҳра олдингиз? Бунинг ўзгача бир гаштини болалик даврингиз тугаганидан сўнг қачон туйганингиз эсингиздами?.. Афсуски, эсингизда йўқ. Чунки биз шунчалик кераксиз, чиқинди ўй-хаёллар, ахборотлар билан бандмизки, инсон ва табиат ўртасидаги шартсиз, самимий муносабатни ҳам унутдик. Табиатдан фақат фойдаланишга уриндик. Биз унинг ривожига, келажагига рахна соладиган мавжудотларга айланиб қолдик. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини эса ана шу хатоларимизни тўғрилаш учун бир имкон деб билиб, ушбу лойиҳага албатта, ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

 

«Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?»

 

деди Президент. Мамлакатимиз ўзининг бой тарихи ва гўзал манзараси билан дунё халқларини жалб қилиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, қадимий ва боқий Бухоро ўзининг бетакрор жозибаси билан етти иқлим сайёҳларини ўзига чорлаб туради. Энди ўйлаб қўрайлик, вилоятимизда, қолаверса, бутун мамлакатимизда чиқинди билан боғлиқ муаммоларнинг ҳамон ечим топ­маётгани халқаро обрўйи­мизга путур етказмайдими?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда чиқиндилар билан боғлиқ жараёнларни тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, муносиб яшаш шароитларини яратиш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш бўйича изчил ислоҳотлар қилиняпти. Хусусан, Бухоро вилоятидаги мавжуд 544 та маҳаллалардан 542 таси, яъни 99,6 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинди. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 42,8 фоизга етказилди.

Санитар ва экологик талаб­ларга жавоб бермайдиган 13 та маиший чиқинди полигонларида 31,45 гектар ер майдонлари рекультивация қилинди.

«Тоза ҳудуд» ДУКларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 17 та махсус техника ва 9 та чиқинди контейнерлари харид қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Хўш, бу саъй-ҳаракатларга қарамасдан дуч келган жойда турли чиқиндилар учрашининг сабаби нимада? Афсуски, яна экологик маданият дейишимизга тўғри келади. Бу борада 2022 йилда Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти аҳоли ўртасида долзарб бўлган соҳаларда ўзининг тарғибот-ташвиқот ишларини кенг миқёсида олиб боришни экологик маданият, билим ва кўникмаларни вилоятнинг чекка ҳудудларигача олиб киришни режалаштирган.

Биз экологик маданиятни тарғиб қилишдан асло чарчамаймиз. Олимларнинг айтишича, бир одат ёки кўникма инсон онгида ўрганиш ҳосил қилиши учун 21 кун вақт керак бўлар экан. Шунинг учун ҳам экологик маданият ва унга қандай эришиш йўлида тинмай ёзавериш, айтавериш, эслатавериш зарур ва шарт.

Садоқат СИДДИҚОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔14

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔13

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔13

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 13    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 13    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар