Ёғ дарахти
Ер юзида шундай дарахтлар борки, инсониятни ҳам едиради, ҳам ичиради, ҳам кийдиради. Грузияда ўсадиган авокадони маҳаллий аҳоли «сигир» дарахти, деб аташади.
Негаки, унинг меваси тўйимлилик жиҳатидан гўштга тенг бўлса, ҳазм бўлиш даражаси худди сариёғдек. Авокадо мевасининг оғирлиги 50 граммдан 400 граммгача бўлиб, унда жуда кўп витаминлар ва ҳаттоки ёғ ҳам бор.
Сут дарахти
Коста-Рикада, Эквадорда ва Лотин Америкасининг бошқа давлатларида танаси текис, тўғри ва баланд бўйли дарахтларни кўплаб учратиш мумкин. Унинг барглари хонакилашган фикус (ҳамиша кўм-кўк турадиган шапалоқ баргли тропик ўсимлик) баргларига ўхшайди. Аммо гап унинг баргларида эмас, мевасида ҳам эмас (чунки унинг мевасини еб бўлмайди), балки унинг кесиб қўйилган пўстлоғидан оқадиган «сут»да. Шунинг учун уни туб аҳоли «сутли дарахт», деб атайди.
Дарахтдан бир соат ичида сигир сутига ўхшаш бир литргача сут олиш мумкин. Лекин у очиқ ҳавода тез қуюқлашади ва таъми аччиқ бўлиб қолади. Қизиғи шундаки, дарахт йилнинг хоҳлаган пайтида «сут» бераверади.
Мутахассисларнинг фикрича, «сут» таркибида 57 фоиз сув, 37 фоиз мум ва 5 фоиз елим ҳамда шакар моддаси бор. Маҳаллий аҳоли унга сув қўшиб истеъмол қилишади.
Хитой, Ҳиндистон ва Япония аҳолиси эса сутни кокос ёнғоғидан ва мойли ўсимликлар уруғидан ҳам олишади. Кўпинча, ўша сут билан эмизикли болаларини боқишади.
Колбаса дарахти
Гана (Африка) аҳолиси дунёнинг бошқа бирор жойида ўсмайдиган дарахтлари билан мақтанишади. У колбасали дарахт бўлиб, номи кигелиядир. Унинг меваси ташқи кўринишидан худди колбасани эслатади. Бу ҳам етмагандек, айнан колбасанинг таъмини беради.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил