Жорий йилнинг 23 февраль куни Беруний тумани Ўрмон хўжалигига ёндош ҳудудда милтиқнинг отилган овози ҳақида резерват ходимларига хабар келиб тушган.
Айтилган ҳудуд атрофини кўздан кечириш жараёнида шу ердаги ички асфальт йўлида қон излари аниқланган.
Шунингдек, фермер хўжалигига тегишли буғдой даласининг ёнидаги ариқда туёқ излари ҳам кўзга ташланган. Инспекторлар қон излари билан асфальт йўлда 4 км. ва тупроқ йўлда мотоцикл изи билан тахминан 2 км. масофагача боришади. Изланиш натижасида фермер хўжалиги даласи ёнидаги ариқ ичида бир дона Бухоро буғусининг сўйиб олинган боши, оёқлари, териси ва ички аъзолари аниқланади...
Бухоро хонгули (Бухоро буғуси) буғулар оиласи жуфт туёқлилар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон ҳисобланади. Танаси 78-86 см., бўйи (яғринидан) 56-60 см., оғирлиги 75-100 кг. атрофида бўлади. Тўқ кулранг, елкасида қорамтир йўллари бор, шохлари бутоқли бўлган бу бетакрор жонзот илгари Амударё, Сирдарё ва Орол денгизи соҳилларидаги қамишзор ва тўқайларда тарқалган эди. Ҳозирда фақат Амударё воҳасидаги қўриқхоналарда яшайди. Сувда яхши сузади, ўсимликлар билан озиқланади. Урчиш даврида урғочи ва эркаклари бирга пода бўлиб юради. Сентабрь-октабрь ойларида жуфтлашади ва апрель-май келганда болалайди. Буғулар 2-3 ёшда жинсий вояга етади.
Бухоро хонгулининг сони камайиб кетганлиги сабабли табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига ва «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»га киритилган ҳамда овлаш тақиқланган. Шунга қарамай бугун айрим кишилар ўз моддий манфаати йўлида мазкур ноёб ҳайвонни овлашдан, ўлдиришдан тап тортмаяпти. Ана шундай ҳолат Қорақалпоғистонда қайд этилди.
Ўлдирилган Хонгули бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Беруний тумани ИИБга хабар қилинади. Резерват ходимлари мотоцикл изи бўйлаб қидирувни давом эттиришади ва из бориб тўхтаган уйни аниқлашга муваффақ бўлишади. Уйда Беруний тумани ИИБ тергов гуруҳи текшириш олиб борганда давлат рақами йўқ «ИЖ» русумли қизил рангли мотоцикл тургани ва бу мотоцикл ушбу хонадонда яшовчи 1993 йилда туғилган А.Ш.га тегишли экани маълум бўлади. Мотоцикл кўздан кечирилганда яхшилаб ювилганига қарамай баъзи жойларида қон доғлари ва ҳайвон жунлари борлиги аниқланади.
Мазкур фуқаро ҳақиқатдан ҳам бир бош Бухоро буғусини отганини тан олади ҳамда уйидан бир дона ҳужжатсиз ов милтиғи ва бир жуфт Бухоро буғуси шохини олиб чиқиб беради.
Суриштирувлар давомида фуқаро ушбу қонунбузарликни бир ўзи эмас, шериги – Беруний тумани «Олтинсой» ОФЙда истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган К.М. билан бирга содир этганини тан олади. Шу тариқа иккала овчи ҳам қилмишини тан олади.
Қонун – бу адолат, тенглик демак. Унинг тарози палласи баробардир. Шундай экан ҳар ким ўз қилмишига яраша қонун олдида тегишли тартибда жавоб беради. Шу боис мазкур ҳолатда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан қонунни бузиб Бухоро хонгулини ов қилган фуқароларга нисбатан тўпланган материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Биз бу икки фуқарога қандай чора кўришни ўргатмаймиз, боиси қандай қонуний жазо берилса ҳам овланган буғулар қайтмайди. Улар ўрнини тўлдириш учун эса яна вақт кетади. Бўлар иш бўлди-да, дейиш ҳам нотўғри. Ахир табиатсеварлар, резерват ходимлари ва бошқа яна қанча инсонлар ушбу ноёб жониворларни кўпайтириш учун кечаю кундуз меҳнат қилмоқда. Қанча маблағ сарфланмоқда.
Бу шунчаки ов эмас. Бир ноёб жониворнинг бошига етган бу ҳолат нафси ҳакалак отган кимсаларнинг бошқалар меҳнатини ҳам оёқости қилишидир. Бухоро хонгули ноёб, табиатнинг бетакрор мўъжизавий ҳайвони ва у овчилар учун ўлжа бўлмаслиги лозим.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил