Баҳор боғбонлар учун энг муҳим палла. Боиси дарахтларнинг уйғониши, куртак ёзиши, гуллаши айни шу фаслда кечади. Бу ёз ва куз ойларида олинадиган ҳосилнинг кам ёки кўплигини белгиловчи муҳим даврдир. Айни шу даврда дарахт гулларига зарар етмаса, яхши чангланса дастурхонларимиз сархил меваларга тўлади, бозорларда арзончилик, мўл-кўлчилик бўлади. Айнан чангланиш жараёни ўсимлик ҳосилида муҳим жараён ва буни кўплар аҳамият қаратмайдиган майда ҳашаротлар бажаради.
Бугун боғимиз учун фойдали бўлган ҳашаротлардан бири, хонқизи ҳақида ҳикоя қиламиз.
Болалигимда мен ҳам бошқа қизлар каби гулларга қўнган хонқизини ушлардим, қўлимда ўрмалаб бармоқларим устига келганида “хонқизи уч, уч” дея учишга ундардим. Ўшанда бу ҳашарот гул баргларига йиқилиб тушганидан учмаяпти деб ўйлаб, гўёки унга ёрдам берардим. Аслида эса 4-9 мм узунликдаги хонқизи озуқа илинжида келганни тушунмасдим.
Маълумотларга кўра, хонқизи номи унинг қизил танаси устида еттита қора нуқталари борлиги учун берилган. Вояга етган ҳашарот очиқ жойларда, масалан, кўкатлар ёки қуруқ ўтлар остида қишлайди. Баҳорда, личинка қўяди, ва тухум личинкалари аста секин ривожланади ва охири ўз рангини олади. Шундан сўнг фаол равишда шира ва бошқа зарарли ҳашаротлар билан озиқланади. Шу сабабли баъзи боғбонлар уларни боғга қўйиб юборади ва зараркунандалар билан экологик хавфсиз усулда курашади. Бироқ қўйиб юборилган бу жонзотлар кейинчалик шу боғда қолиши ёки бошқа жойга учиб кетишини назорат қилиб бўлмайди.
Тадқиқотлар ҳар битта хонқизи кунига 50-60 тагача ўсимликка тушган шира томчиларини истеъол қилиши мумкинлигини кўрсатган. Умри давомида хонқизи беш мингдан ортиқ шира ейиши мумкин экан. Бундан ташқари, улар қуртларни, баргларга шикаст етказувчи бошқа зараркунандаларни ҳам боғдан тозалайдилар. Яхши томони бу ҳашарот личинкаси ривожланиш давомида ҳам ўсимликка зарар етказмайди. Яна бир маълумот, хонқизини бошқа йиртқичроқ тур ҳашаротлар ея олмайди, сабаби улар ўзидан ёқимсиз ҳид таратиб ҳимояланади.
Агар боғингизда турли ўсимлик ва гуллар кўп бўлса бу хонқизиларни ўзига жалб қилади ва табиийки сизнинг фойдангизга хизмат қилади.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил