Табиат      Бош саҳифа

Эко мувозанатни таъминлаётган ноёб тур

Ҳар иккита қушдан биттаси йўқолиб кетиш хавфи остида?

Халқаро мақом олган 1 апрель – Халқаро қушлар куни дунё бўйлаб кенг нишонланади.

Эко мувозанатни таъминлаётган  ноёб тур

Бу сана юртимиздаги табиатсеварларнинг ҳам эътибор марказидан четда эмас. Замин узра парвоз этиб, табиатдаги озуқа занжирида ўз вазифасини бажарадиган қушлар, ҳар фаслда ўлкамизда топилади.

Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан ортиқ тури фанга маълум. Улар яшаш жо­йига биноан бир нечта экологик гуруҳларга бўлинган. Ўрмон қушлари, чўл ва дашт қушлари, сув ҳавзаларида яшовчи қушлар, ботқоқ ва соҳил қушлари шулар жумласидандир. Улар йил фаслларига қараб учиб келувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ қушларга бўлинади.

Ҳимояга муҳтож самовий дўстлар

Баъзан боғбону деҳқонлар қушларнинг ҳосилга зарар келтиришидан шикоят қилишади. Шу ўринда савол туғилади, боғлару далаларга зарар келтирадиган қушларни нега асрашимиз керак? Аслида қушлар инсон ҳаёти ва табиатда хилма-хил вазифаларни бажаради. Борлиқ гўзаллигига ўзининг хуш овози ва чиройли парвози билан кўрк қўшади, ўсимликлар чангланишига, уруғи тарқалишига ёрдам беради. Шунингдек, зарарли ҳашаротлар ва кемирувчилар билан озиқланиб, уларни камайтиришга ёрдам беради.

Афсуски сўнгги 400 йил ичида қушларнинг тури кескин камайиб, айримлари буткул йўқолиб ҳам кетди.

Маълумотларга кўра, дунёда 200 дан ортиқ қуш турлари йўқ бўлиб кетди ва ҳозирда ҳар иккита қушдан биттаси йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

Қушлар зарарли ҳашаротлар ва уларнинг личинкаларини йўқ қилишда инсоннинг биринчи ва энг ишончли ёрдамчилари ҳисобланишини ҳисобга олсак, қушларнинг қирилиши инсонлар учун жуда катта йўқотиш бўлиши, шубҳасиз. Масалан, биргина ҳашаротхўр қушларни ҳимоя қилиш орқали ўрмонлар ва боғларни зарарли ҳашаротлардан тозалайдиган табиий қуролга эга бўламиз. Қушларнинг йўқолиб кетиши эса боғда дарахтлар унишига ҳам, далада дон ўсишига ҳам жиддий қаршилик кўрсатади. Сабаби зарарли ҳашаротлар уларни еб битиради.

Қушларни ҳимоя қилиш, уларга ғамхўрлик қилиш учун биз уларнинг ҳаёти ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотни билишимиз керак. Бунинг учун, аввало табиат ҳақидаги китобларни кўпроқ ўқиш, борлиқни кузатиш лозим.

Қарға «эккан» ёнғоқлар

Болалигимизда куз келиши билан қарғалар келиб ёнғоқларни чўқий бошларди. Сўнг уларни далага олиб бориб кўмарди. Ўшанда қарғаларни ҳайдамоқчи бўлсам, бобом: «қарғалар ёнғоқнинг биз тера олмайдиган тепаларидан ризқини термоқда, уларга ҳам егулик керак. Қишлик ғамлаб, ерга кўмишади, аммо ҳамма захирасини ҳам топа олишмайди. Натижада ердан янги ёнғоқ ниҳоли униб чиқади», дер эдилар. Чиндан ҳам барча ҳосилни дарахтдан қоқиб ололмасдик. Қушларнинг саъй-ҳаракати билан эса далаларда ҳар баҳор ёнғоқ кўчатлари униб чиқар, уни бошқа жойга тартиб билан ўтқазардик.

Қушлар табиатда ана шундай вазифасини бажариб яшамоқда. Аммо инсон фаолияти, шаҳарлар ва саноат мажмуаларининг бунёд бўлиши, автомобиль ва темир йўлларнинг кўпайиши, қишлоқ хўжалигида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, экинларга пестицидлар сепилиши ва бошқа кўплаб омиллар қушларнинг қирилишига, яшаш муҳитининг қисқаришига, озуқасининг кама­йишига олиб келмоқда. Шу сабабли ҳам бу жонзотларни асраш бурчимиздир.

Биргаликда ҳимоя қиламиз

Қушларни ҳимоя қилишнинг энг оддий усули – улар учун сунъий уйчалар ясаш, дарахт шохларига илиб қўйиш. Вақти-вақти билан уяси яқинига озуқа ташлаб туришдир. Ўтроқ яшайдиган қушларни сунъий равишда озиқлантириб туриш уларнинг муқим яшаши учун катта аҳамиятга эга. Aйниқса, қаттиқ совуқ кунларида, ёғингарчилик вақтларида биз бераётган озуқа улар жон сақлаши учун катта ёрдам бўлади.

Бундан ташқари, ҳовуз ва кўлларда сув яқинидаги қушлар учун сунъий оролчаларни ташкил қилиш фойдалидир. Ёввойи ўрдаклар, ботқоқ қушлари уларга бажонидил жойлашади.

Aйтиш жоизки, бизнинг қанотли дўстларимиз ҳар қандай ёрдам ва кўмагимизга муҳтож. Шу боис фарзандларимизни қушларга тош отишдан, уларни ҳайдашдан қайтаришимиз, аксинча табиатга ва қушларга дўст қилиб тарбия­лашимиз зарур.

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан ҳам қушлар куни муносабати бир қатор тадбирлар ўтказилди. Шулардан бири Ғиждувон туманидаги 8-сонли давлат ихтисослаштирилган мактабида «Самовий дўстларимизни асраб-авайлайлик» мавзусида ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари томонидан қушларни асраб-авайлаш ҳақидаги чиқишлар қилинди, шеърлар, куй-қўшиқлар айтилди. Қушлар ҳақида маълумотлар берадиган жонли бурчак ташкил этилиб, томошабинларга ҳавола қилинди. Қушлар расмига бағишланган кўрик-танлов ўқувчиларни қушлар оламини билиш ва тасвирлашга янада кенгроқ ундади.

Малика ШУКРУЛЛОЕВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔20

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 20    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 18    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар