Кейинги йилларда Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқди. Хусусан, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланмоқда, сиёсий партиялар ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда, ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик жадал тус олмоқда.
Хитой Коммунистик партияси, Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари ва сиёсий партиялари ҳамкорлигида видеоконференц шаклда ташкил қилинган «Ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланиш йўлидан қатъий бориш: сиёсий партияларнинг вазифаси ва масъулияти» мавзусидаги учинчи форум ана шундай эътиборли мулоқотлардан бири бўлди.
Мазкур форум жорий йилнинг 25 январь куни бўлиб ўтган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида эришилган келишувларни бажариш мақсадида ташкил этилган.
Форумда Марказий Осиё давлатлари ва ХХР ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларига, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларга эътибор қаратилди. Кўп қиррали, шу жумладан, парламентлараро ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, келгуси истиқболига мўлжалланган устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз нутқида форум иштирокчиларини юбилей сана билан қутлаб, Ўзбекистон ва Хитой ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги кўп томонлама стратегик муносабатлар, шу жумладан, парламентлараро алоқалар ўтган даврда жадал ва барқарор тус олганини таъкидлади. Шунингдек, форумда юртимиздаги бешта сиёсий партиянинг вакиллари ҳам қатнашди.
Тадбир иштирокчиларининг фикрича, ушбу форум дунёнинг каттагина қисмини эгаллаб турган давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маърифий алоқалар ривожланишини янги поғонага кўтаради.
Жумладан, парламентларда қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳам қонунларни янада мукаммал ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди, партиялараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқади.
Мазкур форум юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг бевосита хорижий давлатлардаги сиёсий партиялар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришишга хизмат қилади.
Онлайн учрашувда Марказий Осиё ва Хитой халқларини янада яқинлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Форум якунида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой сиёсий партиялари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларига доир умумий ёндашувлар ва таклифлар билдирилди.
Хориждаги сиёсий партиялар билан бундай алоқаларнинг ўрнатилгани истиқболимиз учун жуда муҳимдир.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔71
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил