Экология      Бош саҳифа

Ер қаъри участкаларини сотиш ва мерос қилиб қолдириш тақиқланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ер ости бойлик­лари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан фаол муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Ер қаъри участкаларини  сотиш ва  мерос қилиб  қолдириш  тақиқланмоқда

Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги тегишли қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат Давлат геология қўмитаси томонидан фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш ва қазиб олиш ҳамда уларни муҳофаза этиш муносабатларини тартибга солади.

Лойиҳада ер қаъри участкаларининг ресурслари аниқ белгилаб берилиши, фойдали қазилмалар ўрганилиши ва иқтисодий асосларга кўра классификацияланиб уларнинг тушунчалари аниқ ёзиб қўйилмоқда. Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари аниқ белгиланган ҳолда, ер қаъри участкаларининг давлат фондига янги «захира фонди» тушунчаси киритилиб унинг моҳияти ёритиб бериляпти.

Шунингдек, дастлабки геологик маълумот тушунчаси киритилиб, у ким томондан қай тартибда юритилиши ва унинг турлари белгилаб қўйилмоқда ҳамда ер ости бойлик­лари тўғрисидаги маълумотлар очиқлиги кўзда тутилмоқда. Қолаверса, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш турлари ундан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганидан то якуний ҳисоботлар ёзилгунига қадар бўлган жараён алоҳида моддаларда аниқ белгилаб қўйилмоқда. Кон ажратиш тартиби оптимизациялаштирилиб ваколатли органнинг техник ҳужжати кўринишига келтирилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, ушбу ҳужжат билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг барча тури конкурс орқали берилиши, истисно ҳоллардагина тўғридан-тўғри музокаралар орқали берилиши мустаҳкамланмоқда ва шу тариқа рухсатнома олиш тартиби тубдан соддалаштириляпти.

Шу билан бирга, ер қаъри участкаларидан фойдаланувчилар учун минимал талаблар аниқ ва очиқ тарзда келтириб берилиб, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда. Хусусан, геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказилмаган ва кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилмоқда. Бунда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатномалар талабгорнинг мурожаатига мувофиқ «биринчи келган биринчи олади» принципи асосида шаффоф механизмлар орқали онлайн тарзда берилиши мустаҳкамланмоқда.

Қонун лойиҳасида участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, Давлат геология қўмитасига ва Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши ва кейинчалик ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ижарага берилиши ҳам белгиланмоқда. Бунда мазкур ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди.

Ушбу ҳужжат билан ер қаъри участкаларини сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга ёки гаровга қуйиш тақиқланиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов турлари ва миқдори аниқ алоҳида-алоҳида моддаларда белгилаб қуйилмоқда.

Умуман олганда, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ер ости бойликларидан фойдаланиш тизимидаги зиддиятлар бартараф этилишига, барча субъектларга нисбатан ер қаъридан фойдаланиш тизими бир хилда қўлланилишига хизмат қилади.

Носиржон АМИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔48

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔68

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 48    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 68    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 107    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 108    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар