Ҳашар – халқимизнинг азалий эзгу қадриятларидан бири. У одамларни бир-бирига янада яқинлаштиради, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувват, меҳнатсеварлик муҳитини мустаҳкамлайди.
Ҳашар деб аталмиш эзгу қадриятимиз борки, у билан бирга инсонийлик, меҳр-оқибат, бирдамлик каби қадриятлар ҳам яшайди.
Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган бу эзгу анъанада атроф муҳит, кўчалар, ариқ ва зовурлар, боғ-роғлар тозаланиб, ободонлаштирилади, кўкаламзорлаштирилади. Тўпланиб қолган чиқиндилар олиниб, жойларда экологик ҳолат яхшиланади.
Ҳайит байрами олдидан ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ўтказилиши белгиланган эди.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашари доирасида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси биноси ҳовлисида манзарали дарахтларни парваришлаш ва суғориш ҳамда оқлаш ишларида иштирок этишди.
Ҳайит байрами арафасида қадрдонлар ҳолидан хабар олиш каби эзгу анъаналаримиз ҳам эътибордан четда қолмади. Қонунчилик палатасининг марҳум депутатлари ва партиянинг ёши улуғ ходимлари оилаларидан хабар олиниб, уларга ёрдам кўрсатилди.
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Х.Гаппоров ҳамда фракция аъзолари «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари доирасида пойтахтимизнинг Яккасарой тумани Дамариқ маҳалласида бўлиб ўтган тозалаш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этишди. Шунингдек, депутатлар Миробод тумани Шароф Рашидов маҳалласи, Наманган шаҳрининг «Қадамжо» маҳалласи ва «Мавлоно» қабристони, Оҳангарон туманининг «Гўшсой» маҳалласи, Нукус туманининг қатор ҳудудларида ободонлаштириш ва дарахт экиш тадбирларида фаол қатнашишди.
Тозалик бор ерда қут-барака, файз мужассам бўлади. Азалдан халқимиз ҳамжиҳатлик, аҳиллик асосида бирлашиб умумхалқ хайрия ҳашарларини ўтказиб келишган. Шунинг учун ҳам бу қадриятимизни авлодлар оша давом эттириш, ўсиб келаётган фарзандларимиз онгига сингдириш ҳар биримиз учун шарафли бурчдир.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил