Хизмат юзасидан Самарқанддаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат уйига борганимизда ҳамма журналистларга доим одат бўлиб қолганидек, бу ерда кексаларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат ва хоналар жиҳозланишини ўзимизча кўздан кечирдик.

Фош

Қайсидир ҳамкасбимиз директордан янги таъмирланган бинони бу ҳолатга келтириш учун қанча маблағ сарфланганини сўраса, бошқаси спорт зал, кутубхонанинг қай аҳволда эканлиги билан қизиқарди.

Мени эътиборимни тортган нарса эса бу ерга ношуд ва бемеҳр фарзандлари томонидан ташлаб кетилган қарияларнинг бизларга ўзларини хурсанддек кўрсатишга уринишлари бўлди. Қай бирининг олдига бормай давлат томонидан яратилган шароит ҳамда ҳамшираларнинг ширинсуханлиги ҳақида гапириб, бу ерга келиш фақат уларнинг эмас, балки ҳамманинг тақдирида юз берадиган қисматдек хотиржам ва кўнгли тўқ гапиришарди.

Ҳа-ҳа ишонаверинг, уларнинг ҳеч биридан «Тақдир эканда, нима дейсиз энди.

Ҳаммага ҳам ўзи орзу қилганидек кексайиш насиб қилавермас экан» деган ўксинишни эшитмадим. Аммо, назаримда уларнинг нигоҳлари туб-тубида ана шу жумла зуҳур этгандек эди.

Қайтанга ҳаммалари ўзларини худди олийгоҳ ётоқхонасида ўйнаб-кулиб юрган ўспирин талабалардек тутишарди.

Қариялар уйидаги одамлар ёши бир жойга бориб қолган бўлсаларда спорт залида полвон тошларни кўтариб бир-бирига ҳазил-ҳузил қилаётганлари, кенг бассейнда маза қилиб сузаётганлари ва катта кутубхонада яйраб китоб ўқиётганларини кўриб ростдан ҳам булар ҳаётдан мамнун бўлсалар керак деган хаёлга келдим.

Шу вақт мен бироз олдин бассейнда ўзининг бошқалардан кўра тезроқ суза олиши билан мақтанаётган бир отахоннинг ҳовлидаги боғ томонга кетганини кўриб, суҳбатлашмоқ учун олдига бордим.

– Ҳа отахон, мева егингиз келдими?

– Йўғе, бу дарахтларни биринчи келган вақтларимда ўзим экканман. Шунинг учун кунда бир-икки марта келиб парваришини қиламан.

– Ростдан ўзингиз истаб бу ишни қиласизми ёки кимдир топшириқ берадими?

– Умрим деҳқончиликда ўтгани учун қўлимга кетмон олмасам туролмайман. Дарахтларга қараб, уларнинг мевасини териб завқланаман. Айниқса меваларни бу ердаги бошқа одамларга меҳрибон бобо сингари улашишдан кўра хуш ёқадиган иш йўқ мен учун...

Келганимдан буён ўзини бахтлидек кўрсатиб, фарзандларини бошқалар ёмонламаслиги учун ҳаракат қилаётган бу нуроний отахон мана шу ерда беихтиёр қалбини очиб қўйди. Ҳа, у оиласи ҳақида гапирмаса ҳам мен унинг набираларига мева улашаётган дамларини жуда-жуда қўмсаётганини қалбан ҳис қилгандим.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар