Давр нафаси      Бош саҳифа

Эҳтиёт бўлинг: Тошкентдаги деҳқон бозорларида 6,8 тонна яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Тошкентдаги деҳқон бозорларида лаборатория текширувидан ўтказилган 30,6 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотларининг 6,8 тоннаси истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Эҳтиёт бўлинг:  Тошкентдаги деҳқон бозорларида  6,8 тонна яроқсиз гўшт  маҳсулотлари аниқланди

Ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолияти ва дўконларда сотилаётган маҳсулотлар ҳолати юзасидан ўрганиш якунларига асосан бу ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.

АОКАда ўтказилган брифингда қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт деҳқон бозорларига 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик махсулотлари, 163,8 млн. дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.

Уларда 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилган ва савдодан четлаштирилган, зарарсизлантириб йўқотилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парвариш­ланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд. сўмлик пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, эмлаш гуруҳи томонидан чорва молларнинг 22,5 млн. боши ва паррандаларнинг 3,5 млн. бошида ўта хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ва диагностик текшириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, 10 млн. бошдан ортиқ моллар эктопазитларга қарши профилатик ишлов берилиб, чорва моллари сақланадиган бино ва иншоотларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилган.

Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида дунёнинг 80 га яқин мамлакатида ҳайвонлар орасида оқсил, чўчқалар ўлати, қўйлар чечаги, Ньюкасла, нодул­яр дерматит, куйдирги, бруцеллёз, қутуриш ва паррандалар орасида юқори патогенли грипп ҳамда бошқа тур касалликлар аниқланган.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар