Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Журналист яратган боғ

Ҳар бир инсоннинг ҳаё­ти ўқилмаган китобга ўхшайди. Уни варақлаб кўз ташласангиз, умрининг ҳар лаҳзасини ардоқлаган инсон ҳаёти ҳикматга тўла эканини ҳис этасиз. Бундай инсон фақат мажбурият остида вазифа бажарувчи киши эмас, балки ўз бурчини сидқидилдан адо этиши баробарида бош­қаларга ҳам манфаат етказадиган одамдир.

Журналист  яратган боғ

Чинакам инсоннинг ҳаёт фаолиятидан нафақат ўз замондошлари ёки келажак авлод, шу қаторда борлиқдаги бошқа мавжудотлар ҳам баҳраманд бўла олади. У қўли теккан жойни гулзорга, боғу бўстонга айлантиради. Тириклик боғига биргина ниҳол қадаган киши ерни обод қилишга ўз муносиб ҳиссасини қўшган саналади.

Табаррук етмиш беш ёшни қаршилаётган фахрий журналист Норбобо Шакаровнинг умр йўли, бизнингча, тўлиқ ибратга йўғрилган.

Мамлакатимизнинг етакчи матбуот нашрлари – «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози», «Қишлоқ ҳаёти», «Жамият» газеталарида фаолият юритган отахон журналист долзарб мавзулардаги чуқур таҳлилий-танқидий чиқишлари ва забардаст мақолалари билан кўпчиликнинг олқишига сазавор бўлди. Узоқ йиллар давомида халқнинг елкасида юк бўлиб турган муаммоларни матбуотга олиб чиқиб, ечим топилишида жонбозлик кўрсатди. Маҳоратли журналист сифатида халққа айтар сўзини ўткир қалами воситасида етказиб келди.

Устоз журналист – Норбобо ота етмиш беш ёшни қаршилади. Устознинг ҳозирги ғайрат-шижоатини кўрганда беихтиёр «журналист қаримас экан», деган гап хаёлдан ўтади. Норбобо ота улуғ ёшга етган бўлса-да, ҳозир ҳам қўлидан қалами тушгани йўқ. Гоҳ «Ҳуррият»да, гоҳ «Зарафшон»да, гоҳо интернет нашрларда мақолалари чиқиб турибди.

Лекин булар биз айт­моқчи бўлган гапларнинг ҳаммаси эмас. Отахон журналистнинг бошқаларга ибрат бўладиган яна бир жиҳати борки, бунга тасанно демасликнинг иложи йўқ.

Норбобо ота кейинги етти йил мобайнида ўзи туғилиб ўсган Қўшработ туманидаги Бойлитўп қишлоғида шундай гўзал боғ яратдики, манаман деган боғбонлар ҳам қойил қолади, десак муболаға эмас. Фахрий журналист яратган боғда 200 туп олма, 200 туп ток, 1000 туп терак, ўрик, гилос, беҳи, анор, шафтоли, ҳатто игна баргли дарахтлару ўзимизнинг садақайрағоч ҳам бор. Бу йил мевали дарахт ва токлар шиғил ҳосилга кирди.

Забардаст журналист Норбобо Шакаров бугун мамлакатимизда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси жуда муҳим ва долзарб зарурат эканини чуқур ҳис қилган инсонлардан. Бу каби лойиҳалар оғзаки даъватлар билан бирга фидойи инсонларнинг халққа намуна бўлувчи амалий ҳаракатлари билан юзага келишини фахрий журналист теран мулоҳаза қилган.

У яратган чиройли боғ оқар сувсиз, илгари адир бўлиб ётган лалми ерда, қудуқ суви билан бунёд этилганини чинакам жасорат дейиш мумкин. Бинобарин, фидокорона меҳнат эътиборсиз қолмайди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунида Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Норбобо Шакаровни «Намунали томорқачи» кўк­рак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Етмиш беш ёшли отахон журналист нафақат ижодда, боғбонликда ҳам мана шундай ибрат кўрсата олди.

Дарвоқе, боғ яратиш ҳам ижод аслида!

 

Орифжон ЖУМАНОВ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар