Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда нафақат электр станцияларини қуриш учун таклиф этилаётган объектлардаги, балки унинг атрофида 50 километр радиусдаги экологик вазиятни ўрганиш ва мониторинг қилишга ҳам устувор аҳамият қаратади.
Ушбу ишлар Энергетика вазирлиги мутахассислари томонидан қатор маслаҳатчилар, эколог ва экспертлар билан биргаликда олиб борилмоқда. Электр станциясини ўраб турган барча биологик хилма-хиллик, чумолидан тортиб жайрон ва бургутгача, шунингдек, яқин атрофдаги ўсимликлар ва ер ости сувлари тўғрисида маълумотлар йиғилади.
Масалан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВтга яқин бўлган шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш лойиҳаси бўйича ана шундай ишлар амалга оширилди.
Тадқиқотлар жараёнида лойиҳа атрофидаги ҳудудда ноёб бургутлар, какликлар, қирғийлар, тўрғайлар ва чумчуқларнинг кам учрайдиган турлари, турна ва кўкқарғалар, тулки ва жайронлар топилди.
Кузатишлар натижаларига кўра, халқаро миқёсда тан олинган экспертлар томонидан экология ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича барча халқаро меъёр ва стандартларга мос келадиган ҳисобот тайёрланди. Ўтказилган кузатишлар қушлар ва сутэмизувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш мумкин бўлган эҳтимолий хавфларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш режасини тайёрлаш имконини берди.
Ўрганиш жараёнига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биология соҳасида мамлакатимиздаги таниқли мутахассислар жалб этилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тайёргарликларсиз саноат миқёсидаги йирик шамол электр станциясини қуришнинг имкони бўлмас эди.
Шуни қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби нуфузли халқаро ривожланиш институтлари кўмагида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан уларнинг экологик экспертизасини ўтказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлиги
матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил