Жараён      Бош саҳифа

Камол топаётган келажак

Боғчага қадам қўяр эканман, болажонларнинг шўх-шодон кулгулари қулоғимга чалинди. Дарров атрофга разм солдим. Узоқдан болажонларим – Муҳаммадёр ва Шарофатхонлар «аяжон, аяжон» дея югуриб келишди. Уларни бағримга босдим…

Камол топаётган  келажак

Иш куним шундай бошланади. Ҳамма болалар билан бирма-бир сўрашгач, машғулотларга киришаман. Бири-биридан ширин, бири-биридан зукко болажонларнинг бири шеър айтса, иккинчиси рақсга тушади. Бири топишмоқ айтиб беринг, дейди. Уларга топишмоқ айтаман, қадим ривоятлардан сўзлаб бераман. Ана шундай пайтларда Дилшода Носиржонова, Нурзиё Абдураҳимов, Ноила Комилжонова, Муҳаммадсобир Тўхтамирзаев сингари болажонлар янада фаол бўлишини кўрганимда камол топаётган келажагимиз кўз олдимда гавдаланади.

Мен меҳнат қилаётган Учқўрғон туманидаги 24-мактабгача таълим ташкилоти туманда энг намунали боғча сифатида тилга тушган. Мудира Саодатхон ая Муродова тарбиячи ва тарбияланувчилар учун доим ғамхўрлик кўрсатади. Мавжуд 12 та гуруҳда 313 нафар жажжи кичкинтой тарбия топмоқда. Боғчадаги саранжом-саришталик, дид билан безатилган хоналар киши диққатини ўзига тортади. Ҳозирда боғчага одамларнинг қараши сезиларли даражада ўзгарди. Энди боғча фақат ота-­онаси ишлайдиган болаларни эртадан-кечгача сақлаб турадиган маскан эмас, чинакам тарбия ва таълим мактабига айланиб боряпти. Муассасадаги кундалик машғулотлар, ўтказиладиган тадбирлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган. «Соғломжон-полвонжон», «Эртаклар – яхшиликка етаклар», «Отам, онам ва мен» каби тадбирларда болалар ўзларининг илм-фан, санъат ва спортга бўлган иқтидорларини намойиш этишяпти.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига атаб ўтказилган тадбирда нафақат болалар, балки ота-­оналар ҳам бир олам қувончга тўлишди. Болалар шоир қаламига мансуб шеърларни ёддан айтиб беришди. Кейин болажонлар «Ҳеч кимга бермаймиз, Ўзбекистон!» қўшиғини ижро этишиб, йиғилганларга яхши кайфият улашишди. Бу каби тадбирлар болаларни ота-онага, катталарга, она Ватанга меҳр-оқибатли бўлиб улғайишида яқиндан ёрдам беради.

Мактабгача таълим ташкилотимизда касбига фидойи тарбиячилар кўп. Р.Исматуллаева, К.Ҳамидова, Д.Мамараззоқова, Ш.Мирзааҳмедова, М.Абдуллаева, М.Мирзааҳмедова, Ҳ.Жўраева сингари тарбиячи ва энагалар меҳнатидан ота-оналар доимо миннатдор бўлишяпти.

Айтмоқчи бўлганим – Янги Ўзбекистон тараққиётнинг янгича йўлидан боряпти. Бу ҳар бир инсоннинг болаликданоқ таълим-тарбияли, зиёли, интеллектуал, замон талабларига мос, жаҳонда ўз ўрнига эга баркамол шахс бўлиб етишишида катта аҳамиятга эга.

Шу маънода асосий фаолият боғчаданоқ тўғри йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Бугун давлатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барчамиз ушбу ғамхўрликларни ҳамиша ҳис қилиб турамиз. Бу бизни кичкинтойларни Ватанга муносиб фарзанд қилиб тарбиялашда астойдил ҳаракат ва хизмат қилишга доимо ундаб туради.

Муштарий ОХУНЖОНОВА,

Учқўрғон туманидаги 24-мактабгача

таълим ташкилоти тарбиячиси




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар