Жараён      Бош саҳифа

Конституциявий ислоҳотларга қизиқиш юқори

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конс­титуциявий қонуни лойиҳасини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Республика болалар ижтимоий мослашув марказида «Конституция – халқимиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Конституциявий ислоҳотларга  қизиқиш юқори

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази директори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова ва бошқалар Бош қомусимизга таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, қонунчилик меъёрларида «инсон қадри учун» тамойилининг акс этиши ҳақида атроф­лича тўхталиб ўтишди. Конституциямизда экологик масалалар, атроф муҳит муҳофазасига доир бир қанча нормалар атрофлича акс эттирилмоқда. Айни пайтда экологик маданият, соғлом экологик муҳитни таъминлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳам асосий қонунимиз нормаларида тўлиқ акс этиши учун Экологик партия аъзолари ва фаоллари Конституциявий комиссияга мунтазам равишда таклифлар тақдим этиб келишмоқда. Тошкент шаҳар ва туман партия ташкилотлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этаётир.

Давра суҳбати иштирокчилари конституциявий ислоҳотлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Жумладан, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар – гумонланувчиларни 48 соатгача мажбурий ҳибсда ушлаб турилишини чеклаш, мулк дахлсизлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга бермаслик, яъни чет элда жиноят содир этиб юртимизга қайтиб келса-ю, чет давлат у фуқарони жазога тортиш учун олиб кетишни таклиф қилса унга йўл қўймаслик каби нормалар ҳақида тўлиқ тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бу каби долзарб бўлган масалалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар томонидан қонун лойиҳасини кенгроқ тарғиб қилиш, қолаверса, қабул қилинган қонунларнинг ижро чораларини хам кучайтириш каби таклифлар Конституциявий комиссияга тақдим қилиш учун ёзиб олинди.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар