Давр нафаси      Бош саҳифа

Экология парламентда ҳам энг муҳим масалага айланмоқда

Нафақат юртимизда, балки бутун дунёда экологик муамммоларни ҳал қилиш биринчи даражали масалага айланиб бормоқда.

Экология  парламентда ҳам  энг муҳим масалага айланмоқда

Ушбу муаммоларнинг мазмун-моҳиятини оммага етказиш, инсонларнинг экологик маданиятини ошириш, экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтиришда асосан экологик ҳаракатлар ва экологик партиялар муҳим роль ўйнайди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган брифинг ҳам айнан экологик муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланди. Тадбирда фракция томонидан ўтган давр ичида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари устида иш олиб борилганлиги  ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳолати юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

– Ўтган давр ичида Ўзбекис­тон Экологик партияси фракцияси аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 1 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Бундан ташқари, 3 та яхлит, 2 та қонунчиликка ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда,

– дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Муқаддас Тиркашева.

Дарҳақиқат, парламент назорати тадбирлари доирасида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қонунлар ва қонуности ҳужжатлар ижросини таъминлаш, республикамизда кўкаламзорлаштириш ишларини самарали амалга ошириш, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларни бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишнинг олдини олиш юзасидан ўрганишлар ва эшитувлар ўтказилиши сўнгги пайтларда экологик масалаларга эътибор кучайганидан дарак беради.

Бу борада фракция томонидан томонидан 20 маротаба тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 та қарори ижроси ўрганилди ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига 13 та депутат сўрови юборилди.

Шунингдек, фракция таклифига кўра, сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этиш, депутатларнинг аҳоли билан ўтказаётган мулоқот ва учрашувлари давомида кўтарилган масалалар, хусусан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида режалаштирилаётган ишлар бўйича тушунтириш бериш ва нуқтаи назарини баён этиш талаби билан 1 та парламент сўрови юборилган.

Қолаверса, фракция аъзолари томонидан 296 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилган бўлиб, учрашувларга 10 887 нафар аҳоли қамраб олинди ва уларнинг мурожаатларини ҳал этишга катта эътибор қаратилди. Бу эса экологик масалалар депутатларнинг доимий эътиборида эканлигидан дарак беради.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар