Давр нафаси      Бош саҳифа

Малакали юридик ёрдам олиш механизмлари такомиллашади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Малакали  юридик ёрдам  олиш механизмлари  такомиллашади

Фракция муҳокамасида дастлаб «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳаси жисмоний шахсларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барқарор ва ишончли давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш, юридик ёрдам олиш ва одил судловга эришишда тенг имкониятлардан фойдаланишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қайд этилганидек, 2021 йилда маъмурий судлар томонидан кўрилган 15 мингга яқин ишлардан 4 мингдан ортиғи пенсия ва нафақа тайинлашга оид масалалар бўлса, 2021 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган 519 мингга яқин ишлардан қарийб 148 мингтаси хотин-қизлар даъво аризаларига оид масалалардир.

Қонун лойиҳаси билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштирувчи ягона органни белгилаш ва бу орқали бюджет маблағларининг сарфланиши устидан самарали назорат ўрнатилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтириш назарда тутилган.

Қизғин баҳс мунозаларга бой бўлган фракция йиғилишида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда «Пробация тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар