Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Аҳмоқнинг муҳаббати

Айиққа баҳайбат илон ҳужум қилди. Айиқ жон таҳликасидан ўкираётганида, уни жасур бир йигит кўриб қолиб, илондан қутқарди. Айиқ ўз халоскорига миннатдорлик билдирди. Унинг ортидан эргашди, ҳеч айрилмас, орқасидан қолмасди.

Аҳмоқнинг муҳаббати

Кунларнинг бирида йигит дардга чалинди. Айиқ эса дўс­тини сира ёлғизлатмай, ёнида ўтириб тузалишини кутарди. Бир йўловчи уларнинг ёнидан ўтаётиб, йигитга: «Биродар, бу нима ҳол? Айиқ билан нима алоқанг бор сени?» деб сўради.

Йигит унга бўлган воқеани тушунтириб, шундан буён айиқ уни яхши кўриб қолгани, содиқ дўст бўлиб юрганини айтиб берди. Йўловчи: «Сен айиққа бунчалик ишониб кўнгил берма. Нодоннинг дўстлиги душманнинг ёвлигидан ҳам ёмон. Ақлинг бўлса, уни ўзингдан узоқлаштир», деб маслаҳат берди.

Йигит: «Сен бу гапни бизга ҳасад қилганинг учун, дўстлигимизни кўролмаётганинг учун айтаяпсан. Сен айиққа эмас, унинг садоқатига боқ!», деди.

Нариги киши: «Менинг ҳасадим ҳам бу айиқнинг дўстлигидан яхшироқ. Ўрнингдан тур, кетдик, ҳайвонни инсондан устун кўрма. Ўзинг каби инсонлардан дўст қидир!», деди.

Лекин хаста йигит унинг гапига қулоқ солмасдан: «Эй ҳасадгўй! Кет бу ердан!», деб йўловчини ҳайдади.

Мусофир: «Мен билан кетсанг, ўзингга яхшилик қилган бўлардинг!», деб йўлида давом этди.

Бироздан сўнг хастанинг уйқуси келиб, ухлаб қолди. Айиқ беморнинг бошида ўтириб, унга озор берадиган пашшаларни ҳайдарди. Бир пашша йигитнинг юзига қўниб, ҳеч кетмай тураверди. Айиқнинг жаҳли чиқиб, ўрмондан катта тош олиб келди. Қараса, ҳалиги пашша дўстининг юзида уёқдан-буёққа визиллаяпти. Айиқ жаҳл билан тошни унга қараб отди ва дўстини ўлдириб қўйди.

Аҳмоқнинг муҳаббати айиқникига ўхшайди. «Нодон дўстдан ақлли душман яхшироқ», деб бежиз айтилмаган.

 

«Маснавий»дан




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар