Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга ҳаммамиз деярли ҳар куни гувоҳ бўляпмиз. Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, айниқса автоулов ойналаридан ташқарига чиқинди улоқтириш каби ҳолатлар кундан-кунга ошиб бормоқдаки, бу эса аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиш кераклигини тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Eko nazorat» электрон тизими ишга туширилгани бу борада айни муддао бўлди. Энди ушбу электрон тизим орқали экологик ҳуқуқбузарликларни тасдиқловчи фото ва видео далилларни юборган шахслар, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 15 фоизига эга бўлади.
Сиз ҳам атроф муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасангиз смартфонингизга «Eko nazorat» иловасини юклаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.
Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг шахсий аккаунтга киришингиз ва рағбатлантириш усулини танлашингиз мумкин. Мазкур тизимда сиз юборган ҳуқуқбузарлик ҳолати қайси босқичда ўрганилаётганини онлайн кўриш имконияти мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илова телеграм канали учун «Eko nazorat» бот форматида ҳам яратилган. Унга тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиб экологик ҳуқуқбузарликларни юборишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, фото ва видео материалларни юборган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
Электрон тизим ҳақида тўлиқ маълумотни 71 207 11 07 ишонч телефони ва 11 57 қисқа рақамлари ёки www.eko.gov.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил